“Йигирма бир ёшдаман, аммо йигит эмасман. Йигит киши, ҳақиқий эр киши бўлганимда Истанбулни қайтариб олардим. Мард бўлганимда Римга кўз тиккан бўлардим. Ваҳоланки, бурнимнинг тагидагини ҳам кўришга ожизман. Номардлар бизни қўғирчоққа айлантириб қўйди. Жиловим уларнинг қўлида. Тайёрлов курси, имтиҳон, университет... Биргина қиладиган фойдали ишим тест ечиш. Анча аввал ўзгартирилиши лозим бўлган тизим измида юрибман.
Истанбулни йўқотдим, Бағдодни йўқотдим. Қуддусни бой бердим. Римни унутдим. Мақсадларим оддий: яхши факультет, баланд маошли иш, иложи бўлса гўзал рафиқа, ишлайдиган бўлса, янада яхши. Ахир бу даврда биргина эркакнинг топгани нима бўларди? Яшаш қийин. Кейин яхши уй, ундан кейин янги машина, бола-чақа, хуллас, шу тарзда яшаб ўтамиз. Эҳ, мени ким шу кўйга солди?..”
Турк адиби Умар Форуқ Дўнмазнинг “Ҳамза” номли асаридан
Manba