Бир қишлоқнинг домласи жамоат йиғилиб, турганда ўсириб қўйиб, хижолатдан бошқа қишлоққа кўчиб кетибди. Йиллар ўтиб, қишлоғини соғиниб кампирини жўнатибди:
— Қишлоққа бориб билиб келгин-чи, ўсириб қўйганими унутишдимикин, — деб.
Кампир қишлоққа келиб, маҳаллаларни айланиб юрса кичкина бола қум ўйнаятган экан. Болани чақириб:
— Сен қайси йилда туғилгансан, — деса, болакай:
— Мен ҳалиги домла ўсириб қўйган йили туғилганман, — дебди.
Кейин яна бошқа болани чақириб:
— Сен қачон туғилгансан? — деса,
— Мен домла ўсирган йилдан бир йил кейин, — дебди.
Кампир орқага қайтиб уйга кеса чоли кутиб, ўтирган экан:
— Нима бўлди, кампир, айт ўсирганимни унутишибдими? қишлоқдошларим? — деса, кампири:
— Эх чол, сенинг кўтинг қишлоқда календарь бўлиб кетибди, — дермиш...
👉
@PRIKOL_LAVHALAR