🔷 Мен кимман?
Ассалому алейкум! Мен Анорқулов Отабек Очиловичман. 9 йилдан бери Тошкент шаҳрида варикоз ва лимфостаз касалликларини даволаш билан шуғулланаман. Ҳозирда минглаб беморларим соғлом оёқларга эга.
Бунгача тез тиббий ёрдам бригадасида ишлаганман, шу вақт ичида кўп нарсани кўрганман 😃 Тиббиётдаги умумий тажрибам 12 йил.
🔷 Кимларга ёрдам бера оламан?
Мен қуйидаги аломатлар ва белгиларга эга беморларга ёрдам бераман:
- бўртиб чиққан томирлар
- оёқ оғриғи
- тунги томир тортиши
- оёқлардаги оғирлик ҳисси
- шиш
- трофик яралар
- қон томир тўрлари, юлдузчалар
🔷 Варикозни қандай даволаш мумкин?
- ЭВЛК (эндовеноз лазер коагуляцияси ёки лазер билан даволаш)
Даволаш кесмаларсиз, чок туширмасдан, наркозсиз амалга оширилади. Маҳаллий анестезия қилинади. Муолажанинг давомийлиги тахминан 1 соат. Муолажадан сўнг дарҳол кўп юришингиз мумкин ва ҳатто керак ҳам. Ётоқ режими керак эмас.
- Склеротерапия
Бу усул фақат қон томир тўрларини бартараф этади. Яъни варикознинг 1 босқичини даволашга ёрдам беради. Бошқа барча босқичлар учун ЭВЛК усули керак.
🔷 Қабулимга қандай ёзилиш мумкин?
Мен Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 38 манзилида жойлашган Флеболайф клиникасида беморларни қабул қиламан. Қабулга олдиндан ёзилиш керак.
Қабулга ёзилишнинг бир неча йўли бор:
1. Қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: +998712050618
2. Ёки ёрдамчимга ёзинг, у сизни консультацияга ёзиб қўяди
@flebolg_support3. Ҳавола орқали кириб, сайт орқали рўйхатдан ўтинг:
https://doctor-flebolog.uz/anarkulov?utm_source=tg&utm_medium=cpc&utm_term=tgsaitanarkulov&utm_campaign=organika