—Рахминг келсин, яхши эмасман. Уч кунда сен билан учрашганимга эмас, туғилганимга пушаймон қилдинг. Нолиб гапирсада Дилига қараб, яна сўзлари бекор кетаётганини кўришни истамади. Капотни ёпиш учун қўлини юқорига кўтарган он:
—Бунча нолийсиз, билсангиз сизни бугун безовта қилмайман, аммо эртага тузган режаларимни қилмасагиз... яхши бўлмайди. Қиздан эшитган тахдидлар сабаб юзини ишқаб, ён атрофга қараб чиқди.
—Бой аёллар нега стрессдан тез чиқиб кетишини энди англадим. Йигит нигоҳини яна ўзи томон чорлаб, қувноқ оҳангда сўзлади.
—Нега экан?
—Улар ўз асабларини тиклаш учун, бошқа одам асабларини еркан. Масалан, мана бундай кераксиз нарсаларга пул сарфлаб! Юкхонага жойлашган сумкадаги харид қилинган нарсаларга ишора қилди.
—Нима? Кўзи қисилиб юкхонани ёпди, зарб билан.
—Сенингча шу нарсаларга пул сарфлаганим учун асабийлашябманми?
—Ха, нима ундай эмасми? Сўнгги сабр арқони узилишига сабаб бўлиб, йигитни асаби тамом бўлди.
—Демак мен қитмир, молпарастманми? Нега бу фикрга келдинг ўзи?
—Ҳалиги, ммен...