Психологик иммунитет нима?
“Иммунитети паст одам дарров шамоллаб қолади” дейишади. Буни ҳаммамиз биламиз.
Психологик иммунитет ҳақида эшитганмисиз?
Сал гапга аразлайдиган, йиғлайдиган ва шу сабабли дарров жанжаллашиб кетадиган одамларнинг психологик иммунитети ўта паст бўлади. Бундайлар дарров невроз касаллигига чалинишади, депрессияга тушиб қолишади ва улардан психологик ёрдамсиз чиқишга анча қийналишади.
Психологик иммунитетни қандай қилиб ошириш мумкин?
Агар тана иммунитети жисмоний чиниқиш орқали кучайтирилса, психологик иммунитет руҳиятни чиниқтириш орқали кучайтирилади.
Хўш нима қилиш керак?
Психологик иммунитет қандай йўллар билан кучайтирилади?
Авваломбор инсон илмли бўлиши керак. Илмли дегани – бу олий маълумотли бўлиш дегани эмас. Ҳар бир инсон, айниқса ёшлар тарбия борасидаги китобларни ўқиб, ибрат берувчи ҳикояларни тинглаб, ҳаёт тажрибасига эга бўлган инсонлар суҳбатини тинглаб, катталар ўгитига амал қилиб яшаса унда психологик иммунитет шаклланиб боради.
Бундай одамлар кучли характер соҳибларига айланишади. Уларни ҳафа қилиш ўта мушкул, улар ҳаёт зарбаларига ўта бардошли бўлади, кўзлаган мақсадига собитқадамлик эришади. Илм, кўникма ва ҳаёт тажрибаси асосида қилинган ҳар қандай хулоса психологик иммунитетни янада кучайтиради, боз устига имли одамни ҳеч ким сўндира олмайди, кучи ҳам етмайди.
Бундайларга ҳамманинг ҳаваси келади, ҳар ким уларга ўхшашга ҳаракат қилади, хатто ёши катта инсонлар ҳам уларнинг суҳбатига шерик бўлишга интилишади.
Сиз бу мисраларни энди ўқиётган бўлсангиз ва ёшингиз 30 ёки 40 дан ошиб қолган бўлса ҳам ҳеч ачинманг. Ҳалиям кеч эмас. Сиз бугундан бошлаб ўз психологик иммунитетингиз устида ишлашингиз мумкин.
Бунинг учун буюк инсонлар ҳаёти, донолар бисотидан, хикматлар хазинаси, асаб ва руҳият, руҳий тарбия каби китобларни мутоала қилинг. Сўнгра аввалги ҳаётингизга бир назар ташланг, қаерда хатога йўл қўйдингиз, қаерда сизни ким ҳафа қилди ва нега ҳафа қилди, балки шу вазиятга тушишга сизнинг ўзингиз айбдордирсиз ва ҳ.к. Ишонаманки, сиз ўз устингизда ишлаб кучли шахсга айланасиз ва ушбу ШАХС ҳимоячиси – бу Сизнинг иммунитет бўлади!
Манба: Асаб ва рухият.