🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Оила тарбияси, ХАММАБОП канал!
Хадислар кизикарли мутолаа, мультфильм кино, аудио ва видео, кушик ва клиплар, монолог шеър жамланмаси, БАРЧАСИ БИЗДА!
Мурожат учун @Noza03, @XattBot
@Qaynonalar_maslaxati
@otinoyilar
@allabola
@islom_shifosi

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Онаси бор одамлар хеч качон каримайди 😢

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


АЁЛ ЭНЕРГИЯСИНИ ЎЛДИРУВЧИ 1️⃣0️⃣ ТА САБАБ

1️⃣. Ташқи муҳит билан ҳаддан зиёд кўп мулоқот қилиш
Яъни аёл киши фақат уни севувчи инсонлар билан мулоқотда бўлишлари зарур. Ўзининг комфорт зонасидан ташқарига чиқмаслиги керак. Эркак киши аксинча, уни ёқтирмайдиган инсонлар билан мулоқотини шакллантириб, бу йўлда чеккан қийинчиликлари сабаб эркаклик энергиясини мукаммаллаштиради. Аёлларнинг қилган энг катта хатоси бу – ўзи севмаган машғулоти билан шуғулланишидир. Бу унинг аёллик энергиясини катта қисмидан жудо қилади.

2️⃣. Бадан тарбияси ва парваришининг йўқлиги
Аёл киши ўз соғлигига эътиборли бўлса ва гўзал бўлиш учун ўзини парвариш қилса, аёллик энергияси кўпаяди. Ўзининг гўзаллигига ва саломатлигига эътиборсиз аёл ҳам жисмонан, ҳам руҳан ўта нозик бўлиб қолади.

3️⃣. Ҳиссиётларнинг етишмаслиги
Кўпинча аёллар ўзларининг ички кечинмаларини яшириб, фақат яхши томонларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар, фақат табассум қилиш ва кулиб туриш керак деб ҳисоблайдилар. Аммо аёллар салбий ҳиссиётларини, кўз ёш ва дил кечинмаларини кўрсатиб туришлари керак. Фақат, ҳар кимга ҳам эмас, энг ишонган инсонларига ёрилиб туришлари керак. Ҳар доим ҳиссиётларини яшириш, аёллик энергиясига халақит қилувчи иллатдир.

4️⃣. Хобби, яъни севимли машғулотнинг йўқлиги
Аёл киши севимли машғулоти билан банд бўлаётган вақтда жуда катта миқдорда ижобий ҳиссиёт ва энергияга эга бўлади. Албатта, аёл кишининг хоббиси мавжуд бўлиши ва бу хоббини унинг турмуш ўртоғи қўллаб-қувватлаши зарур. Аёл хоҳ у тикиш ва тўқиш бўлсин, хоҳ у гул ўстириш бўлсин, мана шу севган машғулотида ўзини топиши керак.

5️⃣. Ижодкор эмаслик
Аёл киши бирон нарса яратмас экан, у ҳолда унинг энергияси "ботқоқ" га ўхшаб туриб қолади. Аёлнинг ўз қўли билан яратган ҳар бир иш – хоҳ уйни саранжомлаш бўлсин, хоҳ у пишириқ пишириш ёки интерьер яратиш бўлсин – бу ижоддир. Гўзаллик ярата туриб, аёл киши ўзи ҳам гўзаллаша боради. Аммо кун бўйи ҳеч бир ишга қўл урмай, шунчаки ётаверса, тез орада бор энергиясини хам йўқотиб, аёллик латофатидан хам жудо бўла бошлайди.

6️⃣. Бошқаришни исташ
Аёл киши муаммоларни ҳал қилиши эмас, балки эркак кишини унинг ва оиласининг муаммоларини ҳал қилиши учун илҳомлантириши ва руҳлантириши керак. Бошқариш – аёл кишининг табиатидан эмас.

7️⃣. Эркакнинг вазифаларини ҳам аёлнинг ўзи бажариши
Аёл киши эркак кишининг вазифаларини бажарар экан, у ўз аёллик латофатини йўқотади. Бундай аёлга эркаклар ўз "улфатига" қарагандек муомала қиладилар, яъни ожиза сифатида қабул қилиб, ёрдам қўлини чўза олмайдилар.

8️⃣. Ўзини бошқа аёллар билан таққослаш
Аёллик энергиясини тамоман йўқотувчи иш – бу бошқа аёллар билан ўзини таққослаши. Аёл киши ким биландир ўз ақлини ёки ташқи кўринишини таққослаши, ким биландир рақобатлашиши нотўғридир. У ўзининг гўзал, ақлли ва тенги йўқ аёл эканига ишониши керак. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир аёл тенги йўқ аёлдир.

9️⃣. Яқин дугоналарининг йўқлиги
Аёл киши бошқа аёллар билан мулоқотда бўлиши шарт. Бу унинг энергияга тўйинишининг яна бир чашмаси ҳисобланади.

1️⃣0️⃣. Ўзи учун вақт ажратмаслиги
Аёл кишининг шахсан ўзи учун ажратган вақти бўлиши керак. Ўзининг шахсий ишлари учун.

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👳‍♂👳Жуда ибратли видео экан. Сизларга фойдали бўлади деган мақсадда илиндим.

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Майли, ноним  қотса ҳам,
Тўшак белга ботса ҳам,
Томдан чакка ўтса ҳам,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Чопонимда бор ямоқ,
Eмайман кунда қаймоқ,
Ор этса-да хеш-аймоқ,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Мингта улфат керакмас,
Бошга кулфат керакмас,
Битта чин дўст бўлса бас,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Мингта танноз санамча,
Қошга тортган қаламча,
Бўлмас битта маҳрамча,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Барака бер, уним бер,
Ҳаловату тиним бер,
Кулба бўлсин - қўним бер,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Назаринг олма эрдан,
Оёқ узилмай ердан,
Ризқ бер пешона тердан,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Ҳаром ичимда ачир,
Aмалга хосдир ажр,
Миниб юрсам ҳам хачир,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Беш кунлик дунёни деб,
Қўймайин виждонни еб,
Охиратга берай зеб,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Саждага бош эгилиб,
Кўзлардан ёш тўкилиб,
Ҳузрингга борай кулиб,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Буюрмас ўзга нони,
Кўр қиларкан ҳаёни,
Суриб ёлғон дунёни,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

Ҳалолнинг заҳмати бор,
Лек, ажиб лаззати бор,
Беҳишту жаннати бор,
Ҳалолдан қўйма, Aллоҳ!

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ибрат

• Формадагиларга доим бир гапни таъкидлаб чарчамайман.
• Ҳеч қачон зулмга шерик бўлма! Гарчи тизим шунга мажбур қилаётган бўлса ҳам.
• Зулмни сезган заҳотинг аризангни ёзиб кет!
Бу охиратинг учун қилган энг катта яхшилигинг бўлади.
"Формадан қарғиш ўтмайди" деган гап сафсата. Қарғиш ядро қуролларидан ҳимоя бункерларидан ҳам тешиб ўтадиган кучга эга!
• Ишон, зулм қилмаслик учун формангни ечсанг, оч қолмайсан. Лекин оч қолишдан қўрқиб зулм қилсанг, аниқ хор бўласан.
• Шу пайтгача бундан омонлик топганни кўрмадим.
• Зулмга шерик бўлма!!!

P.S.: Видеода зобит сургун қилинган ўз онасидан хабари бўлмай, учратиб қолгани тасвирланган.

Вафо Мўмин


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Охиригача кўринг.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
МаъшаАллоҳ

Маккада никоҳ ўқитибди, бахтли бўлишсин!


🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
***

Гу́залликни гу́зал калбларгина ку́ра олади ....

💐🍃🌺🌿🌹🍃🌷💐

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик олдида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У болалар кийимларига термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳмалар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди. Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»

     Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
     Намозингизда хушуъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
     Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.


🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
___❤️ ЧИН ИНСОН ...

___Дунёда шундай инсонлар борки, сиз уларни шунчаки яхши курасиз...
шунчаки! Хеч нарсасиз! Сизда фикр бор: Улар бор!
Сизга бошка хеч нарса керакмас! Балки улар жуда
узокдадир, балки бошка шахардадир ёки узга давлатда. Лекин биласизки,
улар хам сизни яхши куришади, хеч нарсасиз, шунчаки. Уларга борлигингиз, шу хаётда бахтли яшаётганингиз мухим!
Бошка нарса керакмас!

___Борингизга шукур
Яхши одамлар...!!!


🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунёдаги энг яхши инсон ким, биласизми, унда билиб олинг  бу СИЗ!
~Йўқ бундай эмас, СИЗ мени билмайсизда, деяпсизми?
Биламан!
Инсон коинотнинг буюк муъжизаси ва унда ёмон одамлар бўлиши мумкин эмас.
Фақат ўз йўлини йўқотган, адашган, хатолар қилаётган одамлар бор.
Лекин бу улар ёмон деган хулосани бермайди.
Ўша инсонларнинг ичида ҳам ЭНГ соф туйғулар бўлиши мумкин.
Ҳукм фақат Аллоҳдан, менинг суюкли яхши одамларим!


🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


#ибрат

Қуръон рақамларда

• 30 пора;
• 114 сура;
• 6236 оят;
• 77.439 сўз;
• 323.015 ҳарф;
• 4 марта Муҳаммад;
• 136 марта Мусо исми;
• 25 марта Исо исми;
• 43 марта Нуҳ исми;
• 145 марта Ҳаёт ва ўлим сўзи;
• 4 марта Иссиқ ва совуқ;
• 23 марта Эркак ва аёл;
• 77 марта Жаннат ва дўзах;
• 115 марта Дунё ва охират;
• 25 марта Иймон ва Куфр;
• 88 марта Фаришталар ва
шайтон;
• 34 марта Сажда сўзи;
• Қуръон: 22 йил 02 ой 22 кунда
нозил бўлди;
• Энг катта сура Бақара 286 оят;
• Энг кичик сура Кавсар сураси 3
оятдан иборат.

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


#Техника

Кимнидир кечира олмаяпсизми?
Буни йўли осон, агар ҳоҳласангиз бажара оласиз.

Чин дилдан 490 марта КЕЧИРИШ амалиёти.

Хар куни бир ўтиришда 490 марта " Мен уни (исмини) кечирдим" деб такрорланг.
Иложи бўлса овоз чикариб айтинг.
7 кундан 21 кунгача давомида.

Xaр бир инсонга нисбатан 7 ёки 21кун.

Нега 490 марта?
Онг ости фақат 490 марта такрорлансагина қабул қилар экан олимлар исботлашган.

Шу машқни ОТА ОНА ва ЎЗИНГИЗ учун ҳам бажаришингиз мумкин.
Ўзингизни хам кечиришингиз керак👆👆👆
Ва барча хафа бўлган инсонларизга нисбатан бажаришиз мумкин.
Хар бирига алоҳида 1 ҳафтадан...
Марҳамат...
Ишонинг, шунақа енгил тортасиз, кўнглиз равшан бўлади, роҳат завқини туясиз.

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ

18 Минг оламни яратган
Аллох Субхана ВА Таолога бехисоб
хамду санолар булсин.
Икки олам сарвари Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллоллоху Алайхи ва Салламга дуруду саломлар бўлсин🙏.Карами кенг Парвардигор барчамизга бугунги янги куни хайирли килсин.
. Кириб келган янги тонги хаммамизни яхшиликлари ила сийласин.
Хонадонимизга файзу барокат олиб кирсин. Калбларимизни иймон Билан тулдирсин. Хамиша
Аллохнинг зикрида шукрида юришликка хар куни инсонларга
яхшилик кила олишликка кодир килиб куйсин. Фарзандларимизни
бир бирларига мехр окибатли
акли заковатда тенгсиз такволи намозли килсин. Якинларимизни
биз учун сог саломат асрасин.
умрларини зиёда мартабаларини
улуг танларини сог килсин. Узи
берган Азиз неьмат оиламизни уз панохида асрасин бугунги кунингиз файзли утсин. Бугунги кун килинган дуоларингиз ижобат булсин.Беморларимизга шифои комил ато этсин.Аллохим кунглимизга кенглик бергин.Каршимизга хайирли инсонларни чикаргин ёмонидан асрагин.Сени севадиган бардаларинг севгиси ила ризклантир.Бизга дунё ва охират неьматлариринг энг гузалини бергин омин.Бизни юзимизни дунё ва охиратда кулдир Келажакда бизни кутадиган дард ва мусибат булса ,уни биздан узок айла омин. Бизни ва биз яхши курган инсонларни доимо яхши курган бандаларингни Каторида айла
Амин
Мен сизларни Аллох йулида яхши кураман бугунги тонгингиз хайирли булсин

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум

Ҳаёт мудом ҳаракатдан иборат.

Йўл борми, юриш керак,
Орзу борми, мақсадга айлантириш керак,
Мақсад бўлса, етишиш керак,
Умид борми , доим порлаш керак,
Нур бўлса, сочилгани яхши,
Инсон бўлса, хайри ўзида бўлгани афзал,
Табассум бўлса, доим юзда қуёшдек тўкилгани яхши,
Ҳар бир мавжуд мавжудлиги билан қадрли!

Ёнингиздагиларни эса борича қадрланг.

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹



Показано 20 последних публикаций.