Танишлар кўрган бўлса, қандай бош кўтариб юраман? Отаси ўлгунча, мен ўлсам бўлмасмиди? Биттагина акам бор, у ҳам қўл учида кун кўради. Яқинларим ёрдам беришади, барибир рўрғорнинг ғори тўлмас экан. Қийналиб кетдим, яшашдан чарчадим, синглим...
Кўз ёшига қўшиб нон чайнаётган аёлга жуда раҳмим келарди. Йўл ҳақига етарли пулни олиб қолиб, қолганини аёлнинг қўлига тутдим.
– Ўзингиз тўй харидига чиққан экансиз-ку, қўйинг, яхши ишни орқага суриб, яна битта гуноҳга қолмай, – дейди аёл шўрлик.
– Болаларнинг камини битказиб олинг, тўй қилиш бўлса қочиб кетмас, опа, дедим... Хайрлашар чоғда атайлаб бағримга маҳкам босдим, титроғи тинган, юраги хотиржам ураётганини ҳис этиб кўнглим ўрнига тушди, хуш кайфият билан уйга йўл олдим. Мунаввара Усмонова