БИР КУНИ...
БОЗОРДА
Ўғлимизга хатна тўйи қилиш тадоригида юргандик. Уйимиздан анча олисда бўлса ҳам керакли буюм ва матоларни арзонроққа олиш илинжида бозорга бордим. Расталарни кезиб юриб, тўпланиб турган тумонат одамга кўзим тушди. Қизиқиб яқинроқ бордим. Айвоннинг темир устунига бир аёлни арқон билан боғлаб қўйишган, юзлари тупроққа қоришиб, чўккалаб қолган аёл унсиз йиғлар, ўтган борки, уни лаънатлаб ўтарди. Ёнида турган савдогар аёл тўпланган одамларга қараб бақира кетди: “Кўриб қўйинг, ўғрилик қилганнинг ҳоли шу. Бу беандиша хотин менинг товарларимдан олиб сумкасига солаётганида қўлим билан ушлаб олдим. Ўзи ҳам тан олди. Билмай шу ишни қилдим, деб кечирим сўради. Доим бозор тўполон кунлари бир нарсаларим йўқоларди, демак, шу олар экан-да, туфууу...”
– Йў-ў-ў-қ, – деб инграрди аёл. – Биринчи марта шу ишни қилдим, мени кечиринглар, бошқа бу бозорга қадам босмайман!
Одамлар орасида ёши катта эркак ўртага тушди:
– Ҳой, синглим, билмай қилдим деяпти-ку, арқонни ечинг. Ўғрилик қиладиган аёлга ўхшамайди. Бўлди-да, билган-билмаган одамларни чақириб, юзига туфлатишни бас қилинг, агар қўли эгри бўлса, Худо жазолайди!
Шунда ҳалиги аёл бобиллаб кетди:
– Нима бало, шерикмисизлар, дейман, жааа тарафини обқолдиз. Тўлайди, ҳамма йўқотган молларимнинг пулини тўлайди, кейин арқон ечилади. Нима биз пулни ердан супуриб оляпмизми, ана сотувчилардан сўранг, ҳар куни нимасидир йўқолади. Шунга ўхшаб узун кўйлак-лозим кийиб, бошига рўмолни танғиб ўзини фаришта кўрсатадиганлар бозорнинг у бошидан кириб то охиригача битта-битта нарса олиб сумкасини тўлдиради. Буниям сумкаси тўла экан. Худо жазосини берар, аммо бу дунёда ҳам тортадиганини тортиши керак, ўзига ўхшаганларга сабоқ бўлиши керак!
Уч-тўрт сотувчи бир бўлиб аёл тарафида гапирганнинг оғзига гап билан уришарди. Барибир фойдаси йўқлигини, аралашиш беҳуда эканини билиб, йўлимда давом этдим. Аммо оёқларим ўзимга бўйсунмас, қаттиқ бетоб бўлиб ер бағирлаб ётган одамдек ҳолсизлана бошладим. Бўлмади, ортга қайтиб ўша тумонат одамлар орасига ўзимни урдим. Шеригига молини топшириб, ўғрилик қилган аёлни қоралаб, келганга қайта-қайта гапини уқтираётган аёлдан ҳам баландроқ гапира бошладим:
– Мана, олинг манави пулларни. Арқонни сиз ечмасангиз, мен ечаман. Бу аёл менинг бир девор қўшним бўлади, тўрт боласи билан бева қолган. Ундай беандиша аёл эмас. Шайтоннинг гапига кирган, кўзига яхши кўриниб қўл чўзган бўлса керак-да. Ҳамиша ўғрилик қилиб кун кўради деганингиз ёлғон, бунга мен кафолат бераман. Куннинг иссиғида темирга боғлаб, юзига туфлаганиз етмагандек, харид учун йўл босиб келган одамларнинг ҳам вақтини олиб асабига тегяпсиз!– дедим ғазабдан титраб. “Жабрланувчи” ҳам бўш келмасди:
– Мол аччиғи – жон аччиғи, аралашманг, буни мелисага топшираман. Мен ҳам беваман. Эрим ялло қилиб уч бола билан ташлаб кетган.Тирик етимларни боқаман, деб эрталаб сўфи азон айтмай дўкон очаман. Ўғрилик қилмай, келиб ҳолини айтса мен ҳам аёлман, ит эмасман-ку! Бир-иккита эмас, боласига бош-оёқ кийим эҳсон қилардим. Бу анави тиланиб юрганлардан ҳам ёмон иш қилди...
Хуллас, товон пули тўлаб, аёлни озод қилдим. Қўшним, деб ёлғон гапирганим учун у билан етаклашиб кетишга мажбур эдим. Қўл-оёғи титраётган аёл ҳолсизланиб қадам ташлолмасди. Кейин бир пиёла чой устида суҳбатлашдик:
– Қаранг, мен фарғоналик, сиз марҳаматлик бўлиб қўшним, дедингиз. Етимлари бор, деб тўғри гапирдингиз. Тўрт эмас, беш болам билан бева қолдим. Эрим жигар касали билан оламдан ўтганида бешинчи болам қорнимда эди. Мактабда фаррош бўлиб ишлайман. Болаларга мактаб кийими олишга келгандим. Ҳаммасига олишга пулим етмади. Кенжатойим бу йил иккинчи синфга боради. Ўшанга олмасам ўксийди, деб нодонлик қилдим. Оч қолсам ҳам бировга кўз ёшимни кўрсатмай рўзғор тебратардим, шайтоннинг гапига кирдим. Битта оқ кўйлакчани олиб сумкамга солган эдим. Ҳақини бериб бошқа болаларимга сотиб олган кийимларни ҳам тортиб олишди. Буларни ўз пулимга олганман, деб уқтира олмадим. Эгизакларим ҳам бор. Билмай оғир гуноҳга қўл урдим.