Баҳоранинг ҳикояси
Исмим Баҳора (ўзгартирилган). 22 ёшимда уйдагилар хоҳишига кўра турмуш ўртоғим билан оила қурдик. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Қишлоқ чеккасидаги анҳордан сув олиб келамиз. Анҳор сувини ҳам тоза деб айтиб бўлмайди. Олиб келган катта баклардаги сувларимизни баъзан кунлаб тиндириб қўйишга тўғри келади. Сув олаётганимизда баклар тагидаги чўкмалар қўзғалиб кетишидан эҳтиёт бўламиз. Бу аҳволдаги сувдан биз ичиш ва маиший мақсадларда фойдаланамиз. Сув тозалигидан ташқари уни ташиш муаммоси ҳам бор. Эрим ёрдамини аямайди, аммо доим ҳам уйда бўла олмаслиги сабаб баъзан обдаста билан, баъзида аравачалар билан бир-икки бак сув олиб келаман. Қишлоқда тиним йўқ. Нон ёп, ҳовли, мол тагини тозала, сигир соғ, овқат пишир, кир юв...
Никоҳимиздан кўп ўтмай ҳомиладор бўлдим. Лекин қишлоқ шароити, қайнонамнинг ғазаблари сабаб анҳордан сув ташишдан, бошқа юмушлардан қутила олмадим. 15 литрлик бакларни анҳордан тўлдириб аравачага ортаётганимда оғриқ ҳис қиладиган бўлдим. Буни қайнонамга айтганимда эса “Ўлмаган бизни жонимиз эканда” деган “ширингина” гапларни эшитдим. Эрим эса онасига бўлган ҳурмати сабаб ортиқча гап қила олмади. Лекин, у сув олиб келиб беришда кўмаклашиб юрарди. Эрим уйда йўқ кунлардан бирида сув олиш учун анҳор бўйига тушиб катта бак билан бирга сувга йиқилдим. Ана шу лаҳзада мен ва эримнинг 5 ойлик орзуларимиз завол топди. Ҳали туғилмаган боламни йўқотганимдан кейин икки ҳафтача ишлардан “озод этилдим”. Аммо эрим ҳам мени эътиборсизликда айблар “ўша сувни ўзим олиб келардим-ку” дея жаҳл қилар эди. Ана шу мудҳиш воқеадан кейин йиллар давомида фарзанд кўра олмадик. Кўча-кўйдагиларнинг гаплари, қайнонамнинг “туғмас хотин билан умринг ўтяпти” деган тазйиқларидан кейин эрим жуда асабий бўлиб қолди. Ҳатто, мени калтаклайдиган одат чиқарди. Баъзан нима учун калтак еяётганимни ҳам билмай қолар эдим. Қайнонамнинг пичинг ва ҳақоратлари, эримнинг тазйиқ-у калтакларидан безор бўлганимдан кейин, буларнинг баридан ажрашиб қутилдим. Ҳозир ота уйимдаман. Нега бундай бўлди? Туғилмаган фарзандим нобуд бўлишида мен айбдор эдимми? Эрим нега мени бундай таҳқирлади? деган саволлар ҳалигача тинчлик бермайди. Ҳалигача айбим нима эканлигини англай олмайман. https://medium.com/@daergashev08/iqlim-o-zgarishining-gender-zo-ravonlikka-tasiri-54b3c949ef35 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu