Мен қандай қилиб миллионер бўла олмаганим ҳақида
2024 йил 12 октябрда телеграммимга хорижлик, ташқи кўриниши осиёлик бўлган Асмирамохаммед деган бир хоним, жуда ҳам мулозамат билан қуйидагиларни ёза бошлади:
“Махфийлигингизга аралашганим учун учун узр, лекин мен Телеграммдаги профилингизни кўрдим, сиз ажойиб кўринасиз, мен сизга қизиқдим, чунки мен сизни дўст сифатида қўшишга қарор қилдим. Менинг дўстлигимга қарши эмассиз деган умиддаман?”
Дарҳол миямга навбатдаги фирибгарнинг ҳийласи деган, фикр келди. Аммо қизиқиш, Асмирамохамед хоним дўст бўлиб нима таклиф қилмоқчи эканлигини кутишга қарор қилдим. “Ассалому алайкум, албатта” деб жавоб ёзишим билан, у кўп кутирмай менинг ишончимни қозониш учун, ўзини таништира бошлади:
“Менинг исмим Асмара Мухаммад, мен индонезияликман, лекин марҳум турмуш ўртоғим Абу Даби Бирлашган Араб амирликларидан ва биз кўп йиллардан бери Лондонда яшаймиз, исмингиз нима ва қаердансиз? Таклифимга жавобингизни қадрлайман, сиз менга ёқасиз ва сиз билан очиқ бўлишни хоҳлайман, мен ҳаётни кўрган аёлман, кўп йиллардан бери ижтимоий доирадаман”
Қизиқ, бу аёл балки эркакдир, исмингиз нима? Деб сўраяпти, амммо биринчи хабарида “профилингизни кўрдим, сиз ажойиб кўринасиз, мен сизга қизиқдим” деб ёзганди, ўзи расмдаги аёл ким экан, деб қизиқиб google imig орқали расмни текшириб кўрдим. google расмдаги аёл Вьетнамнинг энг бой хоними Май Кю Лин Vinamilk компаниясининг раҳбари эканлигини чиқариб берди.
Аммо буни фирибгарга билдирмай, у нима ёзишини кутдим. Мен жавоб ёзмагач, у ўзини таништиришда, ишончимга кириш учун ҳаракат қилишда давом этди: Давомини ўқиш 👉🏼http://nargis.uz/?p=3902 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu