Репост из: QASHQADARYO AHLI
🗓️🌦️Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон аҳолисини қандай об-ҳаво кутмоқда?
Бу йил февраль ойи 6-7 кун давомида сақланиб тарадиган қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Ушбу давр бошида ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади. 6-7 февраль кунларига келиб, нисбатан илиқлашади, кундуз кунлари ҳаво 12-15 даража илиққача, шимолда 5-8 даража илиққача исийди.
Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ

Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, шимолда кечалари 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 5-10 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Республика ҳудуди бўйича биринчи ўн кунлик охирида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳар ўн кунликда 2-3 кундан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда Февраль ойида республика ҳудуди бўйича ойлик ёғингарчилик миқдори ўртача кўп йиллик қийматлардан кўп бўлмайди.
Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ