МЕН СЕНИНГ ОНАНГМАН, ИЛЛОҲИНГ ЭМАС!
Қория қизим! Ушбу атамани сенга нисбатан айтишим балки сенга эриш туюлар. Чунки сен ҳали Қуръони Каримни ёд олиб, қория бўлиш мартабасига етишганингча йўқ! Аммо, мен сени, онанг сифатида, шу яшаган умрим давомида эшитганим, энг яхши тилаклар ила гўзал номлар билан атайман. Зора, бу тилакларим фаришталар амийнига тушиб, бир кун сен ҳам Жаннатларда мен ва падарингга тож кийдирувчи қория қизлар қаторида бўлсанг!
Бу сафар сенга айтмоқчи бўлган ўгитларим бу эмас аслида. Хозирги кунда инсонларни ўзига жалб қилиб ибрат ёки иллат тарқатаётган бу замонавий воситаларда Она номи жуда улуғворлик ила васф қилинади.
Албатта, мен ҳам бир она сифатида айта оламанки, фарзандни тўққиз ой юраги тагида асраб, ёруғ дунёга келтириб, кейин унинг учун жавобгарликни бўйнига олиб яшаш осон иш эмас. Аммо, мен буларни сенга қисқа калималар ила ифодалаб, бунинг юкини сенинг бўйнингдан соқит қилмоқчиман. Мен шу кунгача сенинг учун қилган барча яхшиликларим аслида ўзимнинг Аллоҳнинг олдидаги фарзимдир! Мен тунлари ухламай, йиғлаганингда бирга йиғлаб, кулганингда кулиб, туну-кун атрофингда парвона бўлишим ила қайсидур аскарнинг жиҳоди билан тенг савобни олиб бўлдим. Энди буларни сенга миннат қилиб, ушбу савобдан ўзимни-ўзим маҳрум қилишни истамайман. Сен ҳам менга келажакда «Онам ҳам менга қарагани учун, онам мени тунлари бедор эмизгани учун» қабилида кўнглинг тусамаса ҳам, виждонинг олдидаги жавобгарлигинг учунгина мени қарамоғинга олишингни хоҳламайман! Шунчаки, сен мендан ёки менинг олдимдаги қарзинг учун эмас, Аллоҳдан ҳаё қилганинг ва Аллоҳ розилиги учунгина қилишингни хоҳлайман. Сабаби, сен мендан ёки ўзинг каби бандалардан қўрқишингни ва шунинг учунгина итоат қилишингни хоҳламас эдим. Сен ёлғиз Аллоҳдан қўрқ! Биз сенга нисабатан қилган ҳар бир ишимиз аввало Аллоҳнинг розилиги ҳамда сенга бўлган меҳримиз юзасидандур! Сен ҳам келажакда бизга Аллоҳнинг розилиги юзасидан силаи-раҳм қилишингни сўрайман. Юқорида айтганимдек, Онанинг дуоларига қўл очиб турган фаришталардан сўрайманки, доим қилган амалларинг Аллоҳнинг ризолиги умидида бўлсин! Бизга Аллоҳдан ҳаё қилувчи фарзанд керак! Биз эса сенинг ҳаётингда келиб-кетгувчи, дунёга келишинга сабабчи қилинган бир воситамиз, холос!
Умму Сумайя
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉: https://t.me/+0wPGMe52c7UxZmEy