Султон Абдул-Ҳамид II нинг хотини Мушфиқа хонимнинг қайғули тақдири Мушфиқа султон Абдул-Хамид II нинг харамига жуда ёш чоғида тушади,уни волида,яъни султоннинг оналари ўз тарбиясига олади. Ўн тўрт ёшида бу мовий кўзли сохибжамол қиз султоннинг эътиборига тушади ва Мушфиқани Йилдиз саройига, султоннинг хос харамига олиб кетадилар. Қиз ўн тўққиз ёшга тўлгач, унинг султон билан никоҳ тўйлари бўлиб ўтади. Мушфиқа исмини хам қизга султоннинг ўзи берганди, бу исм қизнинг феълига жуда мос келарди, Мушфиқа жуда хокисор ва раҳмдил эди. Мушфиқа 45-ёшли султоннинг тўртинчи хотинига айланади ва тез орада энг севимли ва энг яқин аёлига хам айланади. Масалан султоннинг бошқа бирорта аёли у билан хар кунлик тушлик қилиш шарафига сазовор бўлмаган эдилар. Тўйдан бир йил ўтиб Мушфиқа, султон Абдул Ҳамид Сонийга қизча— Ойшани дунёга келтирди.Аммо Мушфиқа султондан бошқа фарзанд кўрмайди. Уларни тақдирнинг мудхиш зарбалари кутаётганди. Султон тахтдан кетгач, уларни сургун қиладилар ва Мушфиқа хоним султоннинг оғир кунларида ёнида бўлади. Бир неча йиллик сургундан сўнг уларни Истамбулга қайтарадилар,бироқ султон ва унинг оиласи Бейлербей саройида уй қамоғида қолади . 1918 йилнинг 10 февралида султон вафот этади ва у ўзининг севимли рафиқаси Мушфиқа хонимнинг қўлларида жон берган эдилар. 1924 йилла бутун Усмонийлар сулоласи Туркиядан қувиб юборилади. Фақатгина султондан ўғил фарзанд кўрмаган аёлларигагина мамлакат худудида қолишга рухсат берилганди. Мушфиқа хоним бу қарордан фойдаланиб ватанда қолишга азм қилади. Аммо унинг ягона қизи Ойша хоним мамлакатдан чиқариб юборилганди. Мушфиқа хоним Серенджибейда ғарибгина, ёғочдан қурилган кулбага жойлашади. У қизининг орқасидан ғарбий европага кетиши мумкин эди, аммо Мушфиқа хоним: "Агар улуғ хўжамиз хаёт бўлганларида эди бизнинг кетишимизга қарши бўлардилар" деган эди. Мушфиқа хоним жуда мухтож ахволда яшайди. 1954 йилда кексайиб қолган малика Туркия бош вазирига илтимоснома хатини ёзади. Хатда шундай дейилади:
«Жаноб бош-министр, мен султон Абдулхамид II нинг тўртинчи хотинлари бўламан. Мен бу даврнинг бутунлай тугашигаям розиман. Сулоланинг барча вакиллари мамлакатни тарк этиб бўлганлар, мен эса севимли ватанимизни ташлаб кетишни хохламайман. Қонундан фойдаланиб мен мамлакатда қолдим ва унинг химоясидаман, аммо менинг сизнинг кўрсатмангиз билан бериладиган 200 лиралик нафақамдан ташқари тирикчилик учун бошқа бирор-бир даромадим йўқ. Узоқ йиллардан бери мен ёлғизликда яшаяпман. Ва мен доимо давлатимиз ва халқимизни юксалиши учун дуо қиламан.Мен барча эхтиёжлардан воз кечганман, лекин тарихий шарафимиз учун хам яшаяпман. Лекин 200 лира бу хаёт учун яшашга етмаяпти , гарчан халқимиз ва давлатимизнинг кўмагини доимо хис қилиб турсамда эхтиёжмандман. Сизнинг кўзларингиздан ўпиб дуолар қилишни хохлайман, биргина илтимосим нафақамга озгина қўшиб беришга кўрсатма берсангиз, албатта бунинг иложи бўлса ».
Натижада хонимнинг нафақасига 50 лира қўшиб берилганди .37 йил давомида Мушфиқа хоним ғариб кулбасидан бир неча марта шаҳарга чиққан экан холос. Кунлардан бир куни Хаёт журналининг мухбири кекса маликадан интервью олади.Мухбирнинг Мушфиқа хонимдан уйда нималар билан банд бўлиши? хақидаги саволига кекса аёл, асосан Қуръонни ўқишини, намоз ибодат билан машғуллигини,таомни жуда кам истеъмол қилишини, эрталаб нонуштага бир бурда нон ва пишлоқни истеъмол қилишини ва бир чашка сутли қахва ичишини айтади. Тушликка эса озгина гўшт, гуруч ва сабзавотларни истеъмол қилишини, кечга эса қатиқ (ёгурт) ва шакарли чой ичишини такидлайди.Мухбир кекса хонимнинг жуда ғарибона хаёт тарзига ачиниб хонимдан, нега ўшанда қолган қариндошлари билан чет элга чиқиб кетмаганини сўрайди. Шунда Мушфиқа хоним мухбирга ғаройиб бир жавобни беради.
Султон Абдулҳамид II жудаям рашкчи бўлган экан, у хатто аёлларига саройдаги харам оғаларининг хам қарашини истамаган экан, хўш мен қандай қилиб чет эллик эркакларнинг менга тикилишларига йўл қўйишим мумкин эди? Бу ахир улуғ хўжамнинг рухига хам хиёнат бўлар эди, у мендан норизо бўлиши мумкин эмас деб кўзига ёш олади Мушфиқа хоним. .
© Ixtiyor Esonov sahifasidan