Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОПАМ
Чиройли бу фаришта,
Уймиз ҳам саришта,
Мадодкор бўлар ишда,
Меҳрбоним опам бор.
Келса гуллар очилар,
Райҳон хиди сочлар,
Сўзлаганда болчилар,
Ширин сўзим опам бор.
Жони ҳалак мен учун,
У бўлса кўнглим бутун,
Ғаним кўрсатмас кучин,
Меҳрбоним опам бор.
Умр ўтмоқда шошиб,
Мунаввар кунга тошиб,
Шукрона айтай қўшиб,
Меҳрбоним опам бор.
Мунғайиб қолсам аста,
Бошим силар бир паста,
Сирлар айтаман даста,
Ширин сўзим опам бор.
Меҳр ришта синмасин,
Синглим дея тинмасин,
Оқибат йўқолмасин,
Меҳрбоним опам бор.
Онамга ўхшар ўзи,
Кулиб боқади кўзи,
Аямас ширин сўзи,
Жон куярим опам бор.
Дардимга дардмон бўлган,
Садоқат бурчин билган,
Мендан олдин жон берган,
Меҳрбоним опам бор.
✍ Солиҳабегим
Қадрдонларга улашинг
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞DIYDOR SHIRIN
https://t.me/addlist/MJkQvxqRHTllMDky
Чиройли бу фаришта,
Уймиз ҳам саришта,
Мадодкор бўлар ишда,
Меҳрбоним опам бор.
Келса гуллар очилар,
Райҳон хиди сочлар,
Сўзлаганда болчилар,
Ширин сўзим опам бор.
Жони ҳалак мен учун,
У бўлса кўнглим бутун,
Ғаним кўрсатмас кучин,
Меҳрбоним опам бор.
Умр ўтмоқда шошиб,
Мунаввар кунга тошиб,
Шукрона айтай қўшиб,
Меҳрбоним опам бор.
Мунғайиб қолсам аста,
Бошим силар бир паста,
Сирлар айтаман даста,
Ширин сўзим опам бор.
Меҳр ришта синмасин,
Синглим дея тинмасин,
Оқибат йўқолмасин,
Меҳрбоним опам бор.
Онамга ўхшар ўзи,
Кулиб боқади кўзи,
Аямас ширин сўзи,
Жон куярим опам бор.
Дардимга дардмон бўлган,
Садоқат бурчин билган,
Мендан олдин жон берган,
Меҳрбоним опам бор.
✍ Солиҳабегим
Қадрдонларга улашинг
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞DIYDOR SHIRIN
https://t.me/addlist/MJkQvxqRHTllMDky