"
Озодлик" радиосига маълумот юборувчи 2 нафар шахслар қамалди🔴 Пахтачи туманида яшовчи 1977 йилда туғилган
А.Ш. ижтимоий тармоқларда Пахтачи туманидаги 28-сонли МТМда бўлган ҳолатни телеграм мессенжери орқали тарқатганлиги, шунингдек, мазкур туманнинг Тинчлик маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган, якка тадбиркорлик билан шуғулланиб келувчи
С.Р. Пахтачи туманидаги Ўрмон хўжалигига қарашли дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари, дея асоссиз маълумотларни интернет ижтимоий тармоғига жойлаб келаётганлиги аҳолининг турли норозиликларига сабаб бўлди. Улар
ёлғон ахборот тарқатгани етмагандек, мамлакатдаги мавжуд вазиятни доим
бир томонлама ёндашув асосида, бўҳтон-у, туҳматлар билан талқин қилувчи
"Озодлик" радиосига маълумот етказиш билан ҳам шуғулланиб келишганлиги маълум бўлди.
🔴 Асоссиз хабарлар, сохта гувоҳлар-у, бир томонлама фикрлар уйдирмасидан иборат чиқишлари билан "танилган" "Озодлик" радиоси бу ҳолатни ҳам ўз билганича талқин қилиб,
тармоқда исботланмаган хабар тарқатганларнинг қинғирлигидан усталик билан фойдаланиб қолади. Моддий манфаатдан бошқа мақсади бўлмаган "
Озодлик"нинг ноғорасига ўйнаб, ўйламай иш қилган, тармоқларда
ёлғон ва асоссиз ахборот тарқатган С.Р. ҳамда А.Ш. эса
қамоққа олинди.
❗️Ҳақиқатга тупурган, жамиятга ёлғон уруғини сепган, "Озодлик"ка сотилган бузғунчилар қилмиши учун жавоб беради! Уларнинг жойи – панжара ортида! Хоинларнинг тақдири ана шундай қинғир ниятда юрган барчага сабоқ бўлсин!