Тафаккур
Ҳаёт Дастурчисини танийсизми?
Бир куни профессор тез орада олийгоҳни битирадиган талабаларига шундай деди:
– Умид қиламанки, сиз ажойиб компьютер муҳандиси, яхши дастурчи, малакали тармоқ мутахассиси ёки тажрибали тизим маъмури бўласиз. Лекин шу пайтгача сизга айтилмаган бир гап бор: Ерни яратган, Қуёшни қувват манбаига айлантирган ва Ойни тизимли соат каби ишлатиб қўйган бир Зот бор. Биз ҳис қилаётган ҳаёти дунё Борлиқ Ижодкорининг чексиз билими ва маҳоратидан далолат беради.
У Зот шу қадар ажойиб дастурчики, У яратган дастур минглаб йиллар давомида ҳеч бир хатосиз ва муаммосиз ишламоқда.
Унинг нақадар яхши дастурчи эканлигини англамоқчи бўлсангиз, аввало ўзингизга боқинг. Сизнинг барча кодларингиз ҳатто ўзингиз ҳам кўрмайдиган жуда кичик ҳужайрада сақланади. ДНК – бу дастур ва албатта ҳар бир дастурнинг ижодкори бор. Ҳужайраларингизда мулоқот қилиш, кўриш, эшитиш ва бошқа ҳисларни туйиш имконини берадиган кодлар мавжуд. Аллоҳ Таоло айтади:
«Ҳамда ўзларингизда (ушбу ҳаётга келиб-кетишингиздан тортиб, вужудларингиздаги ҳар бир аъзоингизда, балки ҳар бир ҳужайрангизнинг нақадар нозик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Яратган буюрган вазифани қулоқ қоқмасдан адо этиб боришида Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган оят-аломатлар бордир). Ахир кўрмайсизларми?!» («Зориёт» сураси, 21-оят).
©️Azon Global