вазмин инсонларни яхши кўраман.
ҳар бир сўзини танлаб, чертиб, ўрнига қўйиб гапирадиган, овозини баландламайдиган ва фикрини ҳеч қандай қийинчиликларсиз дона-дона етказиб бера оладиган.
мақтаниш, кўз-кўз қилиш учун эмас, шунчаки ҳеч кимнинг ҳаётига аралашмай, ҳеч кимга зарар етказмай, уларга берилган умрни энг гўзал шаклда яшаб ўтишга харакат қиладиган инсонлар бу умуман бошқа дунё. бошига муаммо келса, ваҳима қилмасдан, сокинлик билан чиқиш йўлини қидирадиган инсонларга ҳурматим баланд. бундай инсонлардан илҳом олса арзийди.