YANGIQO'RG'ON 2-MAKTAB (RASMIY KANAL)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Bu kanalda maktabimizda yoshlar ta'lim-tarbiyasi uchun olib borilayotgan ishlardan xabardor bo'lib borasiz.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: 2-мактаб ЎИБДЎ Назаров Қодиржон Мавлонович


Репост из: 2-мактаб ЎИБДЎ Назаров Қодиржон Мавлонович
Бугун мактаб раҳбари томонидан мактабдаги барча биринчи синф ўқувчиларини ўқиш саводхонлиги ўрганилди. Ўқитувчиларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Китоб ўқишнинг 21 фойдаси

Ҳаммамиз китоб ўқишнинг фойдали эканлигини эшитганмиз. Лекин унинг фойдалилиги айнан нимада?

1. Мутолаа уйқусизликдан қутулишга ёрдам беради.
Хотиржам бўлиш ва ухлашга ёрдам берадиган энг яхши усул китоб ўқишдир. Телевизор ёки телефондан тарқалаётган ёрқин нур мияга уйғониш кераклиги ҳақида сигнал юборади. Китоб ўқиш эса аксинча таъсир кўрсатади – мия ухлаш вақти бўлганлигини тушунади.

2. Мутолаа асабни тинчлантиради.
Асабингизни тинчлантириш учун сайр қилиш ёки мусиқа тинглашни афзал кўрасизми? Сассекс университети олимлари эса бунинг ўрнига китоб ўқишни тавсия қилишади. Китоб ўқиш асабни тинчлантиришда энг самарали усул экан. Атиги олти дақиқа китоб ўқиш асабийлашишга барҳам беради.

3. Мутолаа қалбни юмшатади.
Китоб ўқиш жараёнида ўқувчи қаҳрамонлар билан бирга бўлади. Уларнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўлади. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, бадиий асар ўқиган одам ҳаётда ҳам бошқаларнинг ҳис-туйғуларини яхши тушунар экан.

4. Мутолаа мия фаолиятини яхшилайди.
Эмори университети олимлари китоб ўқиган инсоннинг ақлий салоҳияти бир неча кун давомида юқори ҳолатда бўлишини исботлашди. Тадқиқот муаллифлари китоб ўқиш миядаги асаб толалари сонини оширишини таъкидлашмоқда.

5. Мутолаа тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради.
Шотландиялик олимларнинг тадқиқотларига қараганда, китоб ўқиш тушкунликни даволашнинг энг самарали воситасидир. Тушкунликка чалинган беморлар китоб ўқишни бошлаганларидан сўнг уларнинг тушкунликка тушиш ҳолатлари камайган.

6. Мутолаа инсонни гўзаллаштиради.
Юқори даражадаги ақлий салоҳият инсоннинг ташқи кўринишини ҳам гўзаллаштиради. Ҳар қандай мавзуда қизиқарли суҳбат қура олиш ва ўз билимини намойиш этиш суҳбатдошининг меҳрини қозонишга ёрдам беради.

7. Мутолаа хотирани ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди.
Ҳар сафар китоб ўқилганида мия фаол ишлайди. У олинаётган маълумотни сақлаш учун янги толаларни яратади. Тадқиқотларда аниқланишича, доимий равишда китоб ўқийдиган инсонларда фикрлаш қобилияти бошқаларга нисбатан секинроқ пасаяр экан.

8. Мутолаа ҳаётдаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради.
Огайо штати университети олимлари инсон қанча кўп китоб ўқиса, ҳаёт йўлини шунчалик аниқ танлашини таъкидлашмоқда. Китоб ўқиш ҳаётдаги тўсиқларни енгишга ҳам ёрдам беради, дейишмоқда улар.

9. Мутолаа сўз бойлигини оширади.
Китоб ўқиётган пайтда нотаниш сўзлар ҳам учраб қолади. Уларнинг маъносини умумий мазмуни орқали ҳам тушуниб олса бўлади. Китоб ўқиш нафақат сўз бойлигини кўпайтиради, балки умумий саводхонликни ҳам оширади.

10. Китоб ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлишади.
Санъат миллий жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқотлар китоб ўқийдиган инсонлар маданий ва ижтимоий ҳаётда ҳам фаол бўлишларини исботлади.

11. Мутолаа ёзувчилик қобилиятини ривожлантиради.
Китоб ўқиш жараёнида муаллифнинг ёзиш услуби ҳам ўқувчига таъсир кўрсатади. Мусиқа тинглаш жараёнида мусиқачининг услуби тингловчига ўтгани сингари ёзувчининг услуби ҳам ўқувчининг ёзиш услубига таъсир ўтказади.

12. Мутолаа Альцгеймер хасталигига чалинишнинг олдини олади.
Қатор тадқиқотлардан маълум бўлишича, кўп китоб ўқиган инсонлар Альцгеймер касаллигига камроқ чалинишар экан. Мия ҳам худди бошқа аъзолар сингари қўллаб-қувватлашга ва машқлар ёрдамида мустаҳкамланишга муҳтож бўлади. Китоб ўқиш эса бу борада энг самарали усулдир.

13. Мутолаа чет тилини ўрганишни осонлаштиради.
Доимий равишда китоб ўқиш бошқа тилларни ўрганишда янги сўзларни осон тушунишга ва ёдда сақлаб қолишга ёрдам беради.

14. Мутолаа ижодкорлик қобилиятини ривожлантиради.
Обафеми Аволау университети педагоглари бошланғич синф ўқувчиларининг машғулотларига мавзули комиксларни киритишганида, суратлар ва сўзлар аралашмаси болаларнинг ижодкорлик қобилиятларини оширишини аниқлашди. Китоблар катталарга ҳам ана шундай таъсир кўрсатади.

15. Мутолаа молиявий қийинчиликларни бартараф этишда ёрдам беради.
Статистика маълумотларига кўра, умуман китоб ўқимайдиган инсонларнинг 43 фоизи қашшоқликда яшайди. Саводли инсонлар орасида эса қашшоқликда яшайдиганлар 4 фоизни ташкил этади.


Репост из: Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Миллий гвардияга ўқувчилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда

25 январь куни Олий Мажлис Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида «Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

2024 йил февралдан ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари Миллий гвардия тузилмасига ўтказилган. Миллий гвардиянинг инспектор-психологлари февраль ойидан ҳозирги кунга қадар 44 минг 450 та ҳолатда «Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик» (МЖтК 47-моддаси) ҳуқуқбузарлиги аниқланиб, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари орқали маъмурий жазо чоралари қўлланишини таъминлаган. Шунингдек, ота-оналар томонидан фарзандларини мактабга юбормаслик ҳолатлари бўйича 175 мингга яқин огоҳлантириш хатлари ёзилган.

«Бугунги кунда 1 нафар инспектор-психологга мактаблардаги бола сонидан келиб чиқиб 3 тадан 10 тагача мактаб тўғри келмоқда. Ўтган йилда мактаблардаги давомат кўрсаткичи 50 фоиз бўлган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 90-95 фоизни ташкил қилмоқда.

Бироқ инспектор-психологлар томонидан вояга етмаган ҳуқуқбузарнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш учун таянч пункти профилактика инспекторининг олдига олиб бориб, маъмурий жазо чоралари қўлланишини – инспектор-психологларнинг иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, ортиқча вақт сарфлашига ҳам сабаб бўлмоқда», — дейди сенатор Рустам Калонов.


Шу сабабли қонун билан Миллий гвардия ва ИИВ ваколатларига доир Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248 ҳамда 248-1 моддаларига ўзгартириш киритилмоқда. Хусусан, Миллий гвардия органлари, шу жумладан унинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига МЖтКнинг 4 моддаси бўйича маъмурий ишларни кўриш ваколати берилмоқда:

— Болаларни тарбиялаш ва таълим бериш борасида мажбуриятларини бажармаслик (47-модда);

— Жамоат жойларида сигарет чекиш (56-1-модда)
Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш (187-модда 1-қисми);

— Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш (188-модда) назарда тутилган маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколати берилмоқда.


Шунингдек, бу ваколатлар ИИВнинг вояга етмаганлар бўйича инспектор-психологларнинг ваколатларидан чиқариб ташланиши назарда тутилган. Сенаторларга кўра, қонун Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига мувофиқ келади ҳамда бюджетдан қўшимча харажатлар талаб қилмайди.

Сенат қонунни маъқулланди. Ҳужжат президент томонидан имзолангач кучга киради.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz


Namangan viloyati Yangiqo'rg'on tuman MMTBga qarashli 2-sonli maktabning 2-A sinf o'quvchilari ishtirokidagi "Yosh matematiklar" nomli to'garak mashg'ulotidan fotolavhalar


5-Sinflarda "Happy English" to'garagidan foto lavhalar


Репост из: T. Raximboyeva
4-"B"sinfda matematika fanidan "Qiziqarli matematika " to'garagidan fotolavhalar


Репост из: Ozoda Nosirjonovna

Показано 8 последних публикаций.