Репост из: Hope
Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Раиф Жиласунинг "Муқаддас Азоб" асарига тақриз
Раиф Жиласунинг "Муқаддас Азоб" китоби асосан инсонни руҳияти, ҳаётидаги азоб-уқубатлар, маънавий дунёсидаги камчиликлар ва ижтимоий адолатсизликлар ҳақида. Асар 2021-йилда ёзилганлиги учун унда замонавий ҳаётнинг мураккабликлари, инсониятнинг ички руҳий ҳолати кечинмалари акс этади.
Асарнинг асосий хусусиятлари:
Асарда инсон ҳаётидаги қийинчиликлар, азоб-уқубатлар муқаддас даражага кўтарилади. Чунки ҳозирги замонавий ҳаёт жуда мураккаб. Қаҳрамонлар бундай синовлар, азобларни тушунган ҳолда ундан сабоқ олишни ва ўзликларини англашни ўрганади.
Асарнинг аҳамияти:
Асар жуда таъсирчан тасвирий ёритилган, унда фалсафий қарашлар орқали инсоннинг ички олами, руҳияти чуқур таҳлил қилинади. Асар орқали биз ёшлар бизга синовлар, биз уни шундай атайдиган азоблар бежизга берилмаганини, унинг замирида, тагида чуқур маъно, бизни тўғри йўлга соладиган, ўргатадиган бир восита эканлигини билиш бизда қимматли ҳаёт сабоқларини англашга ёрдам беради!!
Хулоса
Хулоса ўрнида шундай дейиш мумкинки, бу асар қизиқарлилик ва муҳимлик жиҳатидан топ асарлардан биридир. Асарни эшитишингиз ҳам мумкин. Сиз эшитинг, жуда катта сабоқ оласиз, асар қизиқарлилиги учун ҳеч ҳам зерикмайсиз. Асарнинг номи бежизга "Муқаддас Азоб" эмас эканлигини асарни ўқигандан сўнг билиб оласиз. Бу синовли дунёда бизнинг назаримизда азоблар аслида ҳаёт синовлари, қийинчиликлари, ҳар биттаси бекорга берилмаслигини, уларнинг барчасининг тагида бир ҳикмат, яхшилик борлигини барчангиз билишингизни, билганлар такрор эслаб олишини ва шукр қилиб яшаш кераклигини ҳам яна бир бор эслашингизни истардим. Бу асарни барчага тавсия қиламан. Ишонинг, тушуниб ўқисангиз, тингласангиз, ҳеч ҳам вақтингизга ачинмайсиз!