Баъзи аёл логикаси:😊
➖ Эр уйга кеч қайтса: "Кайси жононингизнинг олдидан келяпсиз?"
➖ Эр уйга эрта қайтса: "Одамларнинг эри кечаю кундуз тиним билмайди, бу кишим эса..."
➖ Эр иш билан жуда банд бўлса: "Ижарачидан фарқингиз қолмади!"
➖ Эр кам пул топса: "Бу пулга мушук офтобга чиқмайди-ку!"
➖ Эр кўп пул топса: "Босар-тусарингизни билмай қолиб, а!"
➖ Эр кам ишлаб, кўп пул топса: "Нима, қароқчига эрга текканманми?"
➖ Эр кўп ишлаб, кам пул топса: "Шунчалик ҳам аҳмок бўладими одам?"
➖ Эр уй ишларига ёрдамлашмаса: "Мен бу уйда чўриманми?"
➖ Эр уй ишларига ёрдамлашса: "Тинчгина телевизорингизни томоша килинг, ишимга аралашмай".
➖ Эр гул совға қилишини билмаса: "Маданиятсиз, ўқимаган!"
➖ Эр гул совға қилса: "Шунинг пулига бир кило гўшт олсангиз, бир ҳафта ердик".
➖ Эр ширин гаплар билан эркаламаса: "Дугоналарим айтганди-я, ҳаммаси тўйгача деб..."
➖ Эр ширин сўзлар билан эркаласа: "Тинчликми, бунақа гапларни кимдан ўргандингиз?"
Аёллар, шунақа тушуниб етиб бўлмайдиган бир гўзал мўжиза.
https://t.me/XONQA_MUSLIM_UZ