«Қирқ ҳадис»нинг фазилати
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсон фақиҳ бўладиган илмнинг чегараси нима?» деб сўралдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким умматнинг дин ишлари борасида қирқта ҳадисни умматимга етказса, Аллоҳ таоло уни фақиҳ ҳолида тирилтиради ва қиёмат кунида мен унга шафоатчи ҳамда гувоҳ бўламан», дедилар.
Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан фақиҳликка элтадиган илмнинг чегараси ҳақида сўради. Яъни савол қилгувчи киши «Инсон қанча миқдорда илм ўқиса, фуқаҳо ва уламолар даражасида бўлади», демоқчи бўлди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат бериб, ким қирқ ҳадисни ёд олиб умматга етказса, Аллоҳ таоло у бандани фақиҳлар жумласидан қилишини баён қилдилар. Мана шу сабабдан уламолар «Қирқ ҳадис» тўпламларини ёзганлар. Улар мана шу ҳадиснинг остига дохил бўлиш мақсадида бу ишга қўл урганлар. Чунки ҳадис давомида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу даражага етган инсонга гувоҳ бўлиб, шафоат қилишларини айтдилар.
“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.
🔗@xojabuxoriy 📝– диний-маърифий канал!
🎞 Youtube | 💻Instagram |
—————————————————
📝 Facebook |🌐Xojabuxoriy.uz
https://xojabuxoriy.taplink.ws