ХИДОЯТ САРИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


ХИДОЯТ САРИ kanali
دع الإيمان في قلبك أولا ثم القديسين في لغتك
Жаннат учун ҳаракат қил!...
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яҳшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
Perfluence
T.me/xidoyat_sari_official

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




تقبل الله طاعتك 🤲
كل عام وأنت بخير 💜


ТАВБАГА ШОШИЛ
«Эй Одам фарзанди! Мен сизларни бефойда ва беҳудага яратганим йўқ. Мен ғофил
эмасман, (ҳолингиздан) хабардорман. Менинг розилигим учун ёқтирмаётган нарсангизга ҳам
сабр қил(ишни ўрган)магунча ҳузуримдаги нарса (жаннат)га эришолмайсиз. Тоатимга сабр
қилишингиз маъсиятимга сабр қилишдан, гуноҳни тарк қилишингиз дўзах оловидан (қўрқиб)
Мендан узр сўрашингиздан, дунё азоби охират азобидан енгилроқдир.
Эй Одам фарзанди! Барчангиз адашгансиз. Фақат Мен ҳидоят қилганларгина ундай эмас.
Барчангиз ёмонлик қилувчисиз, фақат Мен (ёмонликдан) сақлаганларгина ундай эмас. Менга
тавба қилинглар, сизларга раҳм қиламан. Сирларингиз махфий қолмайдиган Зот ҳузурида
сирларингизни фош этманглар».

@xidoyat_sari_official


16) Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобларнинг рўзасини саҳарлик ажратиб туради”. (Муслим).

@xidoyat_sari_official


15) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бордир!”. (Бухорий, Муслим).

@xidoyat_sari_official


10) Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шаъбон ойининг охирги куни мавъиза қилиб:
 “Ҳой одамлар! Сизларга улуғ, баракали ой соя солиб турибди. У шундай ойки, унда минг ойдан кўра самаралироқ бир кеча бор. Аллоҳ у ойда кундузи рўза тутишни фарз, кечалари қоим туришни нафл қилди. Ким бу ойда бир яхши хислат билан Худога яқинлашса бошқа ойларда бир фарзни адо этгандек бўлади, кимки бу ойда бир фарзни адо этса, бошқа ойларда етмишта фарзни адо этган даражада кўп савобга эга бўлади. Бу сабр ойидир, сабрнинг ажри эса жаннатдир. Бу ўзаро ҳиссадорлик, шерикчилик қилинадиган ойдир. Унда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Ким бу ойда бир рўзадорга ифтор қилиб берса, гуноҳлари кечирилади, жаҳаннамдан озод бўлади ва ўша рўзадорга берилган ажр мислича ажрга эга ҳам бўлади”.—дедилар.
 Биз: Эй Расулуллоҳ, ҳаммамиз ҳам ифтор қилиб беришга қодир эмасизку?!—дедик .
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам“Аллоҳ таоло рўздаорга бир ютум сут ё бир дона хурмо ва ёки бир қултум сув бериб ифтор қилдирганга ҳам ўша савобни бераверади. Агар кимки бир рўзадорнинг қорнини тўйдирса, Аллоҳ уни менинг хавзимдан сув ичиради ва у то жаннатга киргунча қайта ташна бўлмайди. Бу шундай ойки, унинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири жаҳаннамда озодликдир. Кимки бу ойда қўл остидаги қулига енгиллик қилса, Аллоҳ уни кечиради ва дўзахдан халос қилади”—деб жавоб бердилар. (Байҳақий. Ибн Хузайма).

@xidoyat_sari_official


9) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у айтди: Рамазон кирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Сизларга бу (улуғ ва баракотли) ой келди! Унда минг ойдан кўра хайрлироқ бир кеча бор! ким у кечани қўлдан бой берса, барча яхшиликлардан қуруқ қолибди! Рамазон яхшиликларидан фақат бахтсизларгина қуруқ қолади!”. (Ибн Можа).

@xidoyat_sari_official


8) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Рўза ва Қуръон бандани шафоат қилади. Рўза айтади: “Эй Роббим, мен уни кундузи таомланиш ва шаҳвоний эҳтиёжларини қондиришдан ман қилганман, бас, уни шафоат қилишимга изн бер”. Қуръон айтади: “Эй Роббим, мен уни кечаси ухлашдан ман қилганман, бас, уни шафоат қилишимга изн бер”. Уларнинг талаби қондирилади ва шафоат изни берилади”. (Байҳақий, Шуаб ул-иймон).
@xidoyat_sari_official


7) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Сизларга муборак ой—Рамазон келди. Унинг рўзасини Аллоҳ фарз қилган. Бу ойда само эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади, Шайтон малайлари боғланади. Бу ойда Аллоҳнинг бир кечаси борки, у минг ойдан кўра яхшироқ. Ким бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан қуруқ қолибди”. (Имом Аҳмад, Насаий).

@xidoyat_sari_official


6) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Рамазон ойининг биринчи кечаси кириши билан шайтонлар ва исёнкор жинлар кишанланади. Жаҳаннам эшиклари беркилади, бирортаси ҳам очилмайди. Жаннат эшиклари ланг очилади, бирорта ҳам эшик ёпилмайди. Махсус жарчи: ҳой яхшилик истаганлар, келинг! Ҳой ёмонлик истаганлар ўзингизни тийинг!—деб жар сола бошлайди. Ва бу ойда Аллоҳ кўплаб одамларни дўзахдан озод қилади. Озодлик ҳар кечада бўлади”. (Термизий, ибн Можа).

@xidoyat_sari_official


5) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Одам боласининг ҳар бир яхши амалига ортиғи билан мукофот берилади. Бир яхшиликка ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб берилиши мумкин. Аллоҳ айтадики: илло, рўза бундан мустаснодир. Чунки рўза Мен учун ва унга Ўзим ажр бераман. Рўзадор Мени деб шаҳвати ва таомидан воз кечади. Рўзадорга икки марта шодлик бор. Бири ифторлик чоғида, иккинчиси Роббисига йўлиққан чоғда. Шубҳасизки, рўзадорнинг оғзидан чиққан ҳид Аллоҳнинг наздида мушки анбарнинг хушбўйидан ҳам яхшироқдир. Рўза қўрғондир. Қайси бирингиз рўза тутган бўлса, бировни ҳақоратламасин ва овозини кўтариб бақирмасин. Уни биров сўкса ё урушса, унга: “мен рўздорман”, десин”. (Бухорий ва Муслим).

@xidoyat_sari_official


4) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Кимки Рамазонда иймон ва ихлос ила, савоб умидида рўза тутса, унинг олдинги гуноҳлари кечилади.  Кимки Рамазонда иймон ва ихлос ила, савоб умидида кечалари (намозда) қоим бўлса, унинг олдинги гуноҳлари кечилади. Кимки қадр кечасида иймон ва ихлос ила, савоб умидида қоим турса, унинг олдинги гуноҳлари кечилади”. (Бухорий ва Муслим).

@xidoyat_sari_official


2) Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Жаннатда саккизта эшик бор. Улардан бири “Раййон” деб номланган. Ундан фақатгина рўзадорлар киради”. (Бухорий ва Муслим).

@xidoyat_sari_official


1) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Рамазон ойи кирганда жаннат эшиклари очилади, жаҳаннамга қулф солинади ва шайтонлар кишанланади.” (Бухорий ва Муслим)

@xidoyat_sari_official


#kun mavzusi

❗️ Маъсиятлар сабаб ёпилган Аллоҳнинг рахмат эшиклари истиғфор билан очилур.


فَقُلۡتُ ٱسۡتَغۡفِرُوا۟ رَبَّكُمۡ إِنَّهُۥ كَانَ غَفَّارࣰا .یُرۡسِلِ ٱلسَّمَاۤءَ عَلَیۡكُم مِّدۡرَارࣰا.  وَیُمۡدِدۡكُم بِأَمۡوَ ⁠لࣲ وَبَنِینَ وَیَجۡعَل لَّكُمۡ جَنَّـٰتࣲ وَیَجۡعَل لَّكُمۡ أَنۡهَـٰرࣰا .


Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У Зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анхорларни берадир. (Нух сураси)
@xidoyat_sari_official


Уч амал борки, Рамазонда Аллоҳ уларнинг бири билан ўтган гуноҳларни мағфират қилади:

— Рўза;
— Кечалари намозда қоим бўлиш;
— Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш.

Кимда-ким мазкур уч амални жамлаб тўлиқ адо қилса, у учун мағфират сабаблари янада комилроқ бўлади.
@xidoyat_sari_official


Рамазон энг афзал ойдир. Охирига бориб ҳимматлар сусайиб қолмасин учун Аллоҳ бу ойнинг охирини аввалидан афзал қилди. Дарҳақиқат, бу онларни зое қилган киши кўп яхшиликлардан маҳрум қилинган, риоя қилган киши эса раҳм қилингандир.

Шайх Абдулазиз Тарифий

P.S/ Рамазоннинг учдан бири ўтти. Агар аввалги ўнида ялқовлик қилган бўлсангиз, қолган йигирмасини ғанимат билинг! Саноқли кунлар, энг улуғ кунлар, энг муборак тунлар.
@xidoyat_sari_official


Рамазон: Ифторликни расмга олиб реклама қиладиган ой эмас
Балки Рамазон ойи кундузи рўза бўлиб тунида Қуръон ва Қиёмул лайлда бедор ўтказиб Ислом умматига, ҳоссатан мазлумлар ҳаққига дуо қиладиган ойдир.
@xidoyat_sari_official


Gunoxlaringiz kechirilishini xoxlaysizmi?

@xidoyat_sari_oficcial


Mana gunoxlaringiz yuviladigan Ramazon oyidasiz. Yana nimani kutyapsiz?

@xidoyat_sari_oficcial

Показано 20 последних публикаций.

307

подписчиков
Статистика канала