Xalq irodasi | Халқ иродаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Xalq irodasi - tahririyatining rasmiy telegram kanali.
ᴍᴜʀᴏᴊᴀᴀᴛ ᴠᴀ ᴛᴀᴋʟɪꜰʟᴀʀ ᴜᴄʜᴜɴ: @xalqirodasi_bot
Rasmiy sayt- xalqirodasi.uz
Facebook - https://www.facebook.com/xalqirodasi
Youtube - https://www.youtube.com/@xalqirodasi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Нонуштада ёнғоқ истеъмол қилиш миянинг бутун кун давомида яхши ишлашига ёрдам беради - Тадқиқот

Атиги 50 грамм ёнғоқ хотира, диққат ва реакцияни кун давомида сезиларли даражада яхшилайди.

@xalqirodasi_peopleswill


“Ba’zi odamlar sizning do‘stingiz emas, ular shunchaki dushman bo‘lishdan qo‘rqishadi.”

@xalqirodasi_peopleswill




Инсонлардан фақат яхши ҳислатларни қидираман, ёмон жиҳатларини ўзлари кўрсатишади.


©️ В.Высоцкий

@xalqirodasi_peopleswill


Агар дунё яхши бўлганида эди, туғилганда йиғламас эдик.
Агар дунё тоза бўлганида эди, ўлганда ювилмас эдик.



@xalqirodasi_peopleswill


Ҳафта бошида ёмғир ёғиб, қорга айланади

Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/114880

@xalqirodasi_peopleswill


#ЖУМАҲИКМАТИ

Саҳар туришда барака бор

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани-кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди.

Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани-кўпайган...

Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, саҳарлари бедор бўлинг!


@xalqirodasi_peopleswill


🇺🇿 Ўзбекистон армиясида дронлар ва уларга қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилади

Бу ҳақда президент раислигида ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.

Шунингдек, сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар, робо-техникаларни қўллаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилиши белгиланди.

@xalqirodasi_peopleswill


#тезкор

⚡️Энди автомбил давлат рақамини қалбакилаштирганлар ҚАМАЛАДИ:

Эндиликда, автомототранспорт воситалари давлат рақам белгиларини қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Жиноят кодекси 227 прим 1-модда билан тўлдирилди. Модданинг биринчи қисмига мувофиқ:

Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификацитя рақамларини қонунга ҳилоф тарзда тайёрлаш, ўтказиш ёки улардан фойдаланиш, шунингдек уларни қалбакилаштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

@xalqirodasi_peopleswill


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️🇺🇸 АҚШда тухум инқирози кузатилмоқда

Айтилишича, АҚШ супермаркетларида нархлар ошиши сабабли тухум учун том маънода кураш бошланган.

12 дона тухум нархи 13 АҚШ долларига етди.

@xalqirodasi_peopleswill


#Тезкор

❄️Кейинги ҳафта бошидан ҳаво кескин совиши кутилмоқда 😳

24−27 февраль кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари -9 даражагача, кундуз кунлари 0 даражагача пасаяди.

@xalqirodasi_peopleswill


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарзандларимизга ишонч ва куч берайлик, уларни рағбатлантирайлик, руҳрантирайлик, ўстирайлик!

Дуо қилиб, “Туринг ўғлим, қизим Сизни буюк ишлар кутмоқда, шу олам Сизники, келажак Сизники” - деб фарзандни уйғотиб кўчага кузатайлик.

Дарҳақиқат дўстим Шерзодхоннинг гапида жон бор!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат

❗️Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар

1 мартдан бошлаб, Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни фуқаронинг мурожатисиз, автоматик равишда тайинлашга ўтилади.

Пенсия жамғармаси масъули Мансур Қўчқоров янгилик билан нима ўзгариши, пенсия миқдоридан норози бўлганлар қандай йўл тутиши ва автоматик тайинлов яна қайси пенсияларга нисбатан татбиқ этилиши ҳақида маълумот берди.

@xalqirodasi_peopleswill


#ТЕЗКОР

⚡️⚡️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони

@xalqirodasi_peopleswill


#Тезкор

❗️Энди томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларига экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса, қуйидаги чоралар қўлланилади:

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

@xalqirodasi_peopleswill


#диққат #тарқатинг

❗️Эҳтиёт бўлинг: водопровод сувидаги хлор саратонга сабаб бўлиши мумкин!

Швед олимларининг тадқиқотига кўра, АҚШ ва Европа Иттифоқида белгиланган даражада хлорланган сув қовуқ саратони хавфини 33 фоизга, ёғон ичак саратони хавфини эса 15 фоизга оширади.

Мутахассислар хлорланган водопровод сувини камроқ истеъмол қилиш ёки қўшимча тозалашни тавсия қилади.

Соғлиғингизга эътибор беринг!

@xalqirodasi_peopleswill


Сингапур Мудофаа вазири:

Америка энди озод қилувчи эмас, балки дунёда бузғунчилик қилувчи ва ўз манфаатлари учун ресурслар ёки фойда талаб қиладиган талончи сифатида кўрила бошлади.

@xalqirodasi_peopleswill


#Диққат

‼️Жуда зўр янгилик

⚡️Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига 70 минг доллар мукофот бериладиган бўлди
 
Президент ёшлар билан учрашувда шу янгиликни эълон қилди, яъни мукофот пули 5 карра оширилди.

Олдин 187 млн сўм (14.000$) бўлган. Ғолибларга пул мукофот бериш 2019 йилдан йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, ғолибларнинг ўқитувчилари ҳам 168 млн сўм (13.000$)  мукофот олиб келишмоқда.

Фақат спортчиларга эътибор деганлар аслида адашади. Олдин ҳам зўр рағбат бериб келинган, энди эса каррасига ошди илм-фанни қўллаш.

Илм олинг, билим олинг. Нажот илмда. Олға Ўзбекистон!!!

@xalqirodasi_peopleswill


❗️Ўзбекистонда меҳнат таътилига ҳақ тўлашда энди якшанба кунлари ҳисобга олинмайди

Ишдан бўшашда таътил учун компенсация ҳисоблашда ҳам якшанба кунлари
қўшилмайди.

@xalqirodasi_peopleswill


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат #Тарқатинг

☄️💡1-апрелдан бошлаб электр энергиясидан фойдаланишда янги табақалаштирилган тизим жорий этилади!

▪️Агар сиз бир ойда 1000 кW дан 5000 кW гача электр энергиясини ишлатсангиз, ҳар бир киловатт учун 1500 сўм миқдорида тўлов олинади
▪️5000 мингдан 10.000 кW учун: 1750 сом жорий.
▪️ 10.000 кW юқори бўлса - 2000 сўмдан тўлов қилинади

Яқинларга юбориб қўямиз!

@xalqirodasi_peopleswill

Показано 20 последних публикаций.