Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💔 Шубҳасиз, энг катта хатоимиз ҳамманинг қалби
яхши эканлигига ишонишимиздир....
🪶Ибн Атоуллоҳ Сакандарий шундай дейдилар:"Инсон ақлини синаб кўрмоқчи бўлсанг, у билан бошқа бир инсон ҳақида суҳбатлашиб кўр. Агар у ҳақида фақат ёмон тарафларини гапирса, билгинки, унинг ички олами хароб, маърифатсиз жоҳилдир. Агар яхши тарафларини гапирса, унга
айрим айб-камчиликларини эслатиб кўр. Агар ҳаммада ҳам камчилик бўлади, ҳамма ҳам адашади каби сўзлар билан уни оқлашга интилса, билгинки, у инсоннинг ботини обод ва қалби покдир. Мўмин доимо биродари номуси саломат бўлиши учун курашади.
🔹Қадим замонда бир чумоли елкасига хуржунини осиб, йўлга отланибди. Атрофдаги бошқа жонзотлар ундан сўрашибди:
Йўл бўлсин чумоли, қаерга кетяпсан?
Маккага боряпман, ҳожи бўлмоқчиман.
Барча ҳайвонлар қаҳ-қаҳ отиб кула бошлашибди.
Ўзинг миттигина ҳашарот бўлсанг. Ярим йўлга бормасданоқ оч қолиб ёки сувсираб ўлиб қоласан-ку.
Майли, розиман, - дебди чумоли, - боролмасам ҳам, ҳеч бўлмаса шу мақсадим йўлида фидо бўламан-ку!
🔹Ният қалбнинг иши бўлиб, уни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Ниятнинг яхши-ёмонлигига қараб, мукофот ёки жазо берилади. Чунки амаллар ниятга боғлиқ бўлади.
Инсон учун берилган неъматлар бисёр. Шулардан бири азиз умримиздир. Аммо бир марта бериладиган бу омонат умрни қандай сарфлаётганимиз билан бир-биримиздан фарқланамиз ва Яратган ҳузурида даража топамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимни ўртача ёши 60 билан 70 орасидадир...”-деганлар .
Ҳа, жуда қисқа бир фурсат!
❤️ Ишонинг, гўзал ният қилганлар гўзал ҳаёт кечирадилар. Балки вақт керак бўлар, балки бироз куч талаб қилинар, эҳтимол жуда чарчатар, аммо охирида албатта ҳаммаси гўзал якун топади.