Репост из: •| OʻzXIA Yoshlari |•
Баҳор...
Табиат уйғонди , ҳаёт жонланар,
Аёз, изғиринин олиб кетди қор.
Дарахтлар ястаниб яна товланар,
Кириб келди соғиниб, биз кутган баҳор...
Гуллар чиройидан олам келинчак,
Қушлар чуғурлашиб айтарлар ашъор.
Муаттар ҳиддан баҳраманд бешак,
Кириб келди юртга биз кутган баҳор...
Қирларни эгаллар алвон лолалар,
Ерларни тўлдириб чиқар бойчечак.
Варрагин учириб қувнар болалар,
Дастурхонни безар, кўк сомса, чак-чак.
Дошқозонда қайнар ҳалим, сумалак,
Барака учириб қалдирғоч келар.
Шоду хуррамлик-ла уради юрак,
Баҳорнинг шукуҳли насими елар...
Бугун тароват, шодлик тараннум,
Янгиланиш давом этади такрор.
Майсалар ниш урар , ерлар серунум,
Кириб келди юртга фасли навбаҳор.
🌷🌷🌷🌸🌸🌸🌺🌺🌺🌹🌹🌹
Муаллиф: Ботирова Нигина
Табиат уйғонди , ҳаёт жонланар,
Аёз, изғиринин олиб кетди қор.
Дарахтлар ястаниб яна товланар,
Кириб келди соғиниб, биз кутган баҳор...
Гуллар чиройидан олам келинчак,
Қушлар чуғурлашиб айтарлар ашъор.
Муаттар ҳиддан баҳраманд бешак,
Кириб келди юртга биз кутган баҳор...
Қирларни эгаллар алвон лолалар,
Ерларни тўлдириб чиқар бойчечак.
Варрагин учириб қувнар болалар,
Дастурхонни безар, кўк сомса, чак-чак.
Дошқозонда қайнар ҳалим, сумалак,
Барака учириб қалдирғоч келар.
Шоду хуррамлик-ла уради юрак,
Баҳорнинг шукуҳли насими елар...
Бугун тароват, шодлик тараннум,
Янгиланиш давом этади такрор.
Майсалар ниш урар , ерлар серунум,
Кириб келди юртга фасли навбаҳор.
🌷🌷🌷🌸🌸🌸🌺🌺🌺🌹🌹🌹
Муаллиф: Ботирова Нигина