Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ 2025 йилда магистрал электр тармоқлари орқали 76 млрд 100 млн киловатт соат электр энергиясини узатиш режалаштирилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари"АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари Маҳфуза Суванова маълум қилди.
◾️Электр энергияси истеъмолини қисқартириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирга асосан 9 млн 150 минг киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 382 минг киловатт соат иқтисод қилинди ва январь ойи режаси 101 фоизга бажарилди.
◾️2025 йилда умумий қиймати 259 млн 200 минг доллар бўлган
6 та инвестиция лойиҳаси доирасида 485 километр узунликдаги
220-500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоқлари ва
1 602 мегавольт-ампер қувватга эга 1 та 500 киловольтли ва қуввати
500 мегавольт-ампер бўлган 1 та 220 киловольтли подстанция ишга туширилади.
◾️2025 йилда 1350 мегаватт қувватли 4 та қуёш фотоэлектр станцияси, 100 мегаватт қувватли 1 та шамол электр станцияси ва 263 мегаватт соат энергия сақловчи аккумулятор батареяси тизимлари магистрал электр тармоқларига уланади.
◾️ 316 та трансформатор, 1719 дона электр қурилма, 6029 километрдан зиёд узунликдаги 110-500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини таъмирлаш ҳамда 12 минг километрдан зиёд узунликдаги магистрал электр тармоқларини техник кўрикдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 21 та трансформатор, 52 та электр қурилма, 206 километрдан зиёд узунликдаги ҳаво тармоқлари таъмирланди.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк