Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сафарларидан бирида бирга чиққан эдим. Ҳали унча гўшт кирмаган, навниҳол ёш қиз эдим. У зот одамларга: "Олдинга ўтинглар!" дедилар. Улар олдинга ўтишди. Шунда менга: "Кел, мусобақалашамиз", дедилар.
Мен мусобақалашиб, у зотдан ўзиб кетдим. Баданимга гўшт кириб, хийла семиргунча индамай юравердилар, буни унутдим ҳам. Сафарлардан бирида яна у зот одамларга: "Олдинга ўтинглар!" дедилар. Улар олдинга ўтишди. Шунда менга: "Кел, мусобақалашамиз", дедилар. Мусобақалашиб, у зот мендан ўзиб кетдилар ва: "Ҳалиги билан биру бир", дедилар".
Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
@uzmarwa