#deputat_va_yoshlar
Депутат ва ёшлар учрашуви: ЎзЛиДеП ёшларни қўллайди!
♻️ Ёшлар мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Уларнинг ижтимоий фаоллиги, давлат ҳаётининг ҳар жабҳасида рўй бераётган ўзгаришларга бўлган муносабати, турли соҳалардаги фаолияти мамлакат тараққиётига катта таъсир кўрсатади.
✅ Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашидаги партия депутати Зарнигор Содиқова ҳам юрт тараққиётида муҳим ўрин тутувчи ёшлар билан учрашди.
✅ Тошкент давлат Аграр университетининг иқтидорли талаба-ёшлари билан ўзаро очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда бугун Ўзбекистонда ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган кенг имкониятлар хусусида сўз борди.
✅ Айни пайтда ёшлар мамлакат тараққиётининг ҳар бир босқичида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
Ёшлар ижтимоий муаммоларга тўғри муносабатда бўлиб, ўз фикрлари ва талаблари билан аҳолининг бошқа қатламларига таъсир ўтказа олиш кучига эга экани, улар ўзларининг турли ташаббуслари орқали давлат ва жамиятнинг ижобий ўзгаришларга юз тутишига ҳисса қўшишга қодирлиги қайд этилди.
✅ Ёшлар орасида сиёсий идрок ва фаоллик ҳар қанча кучайса, уларнинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги ўрни ҳам шу қадар кучайиши, улар сайловларда иштирок этиш, сиёсий партияларга аъзо бўлиш орқали мамлакатнинг сиёсий жараёнларига таъсир кўрсатиш баробарида сиёсий иродаларини рўёбга чиқаришлари мумкинлиги хусусида фикр алмашилди.
✅ ЎзЛиДеП ҳам келажагимиз эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ҳақида тўхталинди.
✅ Бугун мамлакат ёшлари қонун ижодкорлиги жараёнларида ҳам иштирок этиб, давлат ва жамият ҳаётига доир муҳим Қонун ва қарорларнинг ишлаб чиқилишида уларнинг фикрини инобатга олинаётгани эътироф этилди.
✅ Ёшлар замоннинг энг илғор инновацион технологияларини қўллай олиш кўникмасига эга бўлгани мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиши муқаррар экани айтилди.
✅ Учрашув ёшларнинг жамият ва давлат ишларидаги иштирокини янада фаоллаштиришга йўналтирилгани билан алоҳида аҳамият касб этди.
✅ Учрашувда талаба-ёшлар мавзу доирасидаги ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг