Олий Мажлис депутати Одилжон Мамадалиев навбатдаги учрашувини «Пахталиккўл» кичик саноат зонасида ўтказди.
Саноат зонасидан жой олган “Кохинур” мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишган халқ вакили корхона ишчилари билан самимий мулоқот қилиб, уларга бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, тадбиркорларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва Қонунчиликда бу борада қабул қилинган Қонун ва хукумат қарорлари билан таништирди. Учрашувлар жараёнларида О.Мамадалиевни Халқ депутатлари Янги Наманган туман Кенгаши депутати Тўрабоева Шахноза ҳамроҳлик қилиб, у ҳам туманда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни тадбир иштирокчиларига кенг тушунтириб берди. Ўз навбатида корхона раҳбари Тошматова Хакима депутатни корхона фаолияти билан таништириб, келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.