Давлатобод туманида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши томонидан белгилаб берилган режага мувофиқ O'zLiDeP Давлатобод тумани партия тарафдорлари бўлган корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган бошланғич партия ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилиши ташкил этиб келинмоқда.
Навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши Давлатобод туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилди. Унда бошланғич ташкилотнинг 2024 йилдаги фаолияти ўрганиб чиқилиб, муносиб баҳоланди. Шу билан бирга қайтадан сайланган БПТ раис ва унинг ўринбосарлари учун 2025 йил учун янги иш режалар тузилди ва партия билан ҳамкорликда бажарилиши керак бўлган ишлар юзасидан суҳбатлашилди.
Бундан ташқари O'zLiDeP Давлатобод туман Кенгаши аппарат раҳбари С.Хайитов томонидан бошланғич партия ташкилоти аъзолар сони кўпайтириш, партия сафига тиббиёт ҳодимларидан иборат янги аъзолар қабул қилиш борасида бошланғич ташкилот раисига кўрсатмалар берилди.