Ўзбек Ўзига Бек


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Бизнинг чекимизга қудратли давлатга айланишга интилаётган мамлакатнинг илк фидойи авлоди бўлиш ёзилган!
Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир...
Ватанингиз шерларини ўлдирманг!
Акс холда душманингиз итларига ем бўласиз...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шу интервьюни кўрдиларми...
https://t.me/uzbeku


Бирон бир ўғри қилмишини нотўғри демайди.
Улар фақат “терпила”ни айбдор деб билади...

*Терпила - молини ўғирлатиб қўйган жабрланувчи...
@uzbeku


Ажрашиш учун рухсат берилган ўринлар бор, лекин бу хақида оммавий гапиравермаслик керак деб ўйлайман. Токи ажрашиш фикри эркак ва аёлларда вариант сифатида хаёлининг бир четида турмасин. Бор имкониятини ишга солиб оилани мустахкамлаш, фаровон хаёт кечиришга харакат қилсин, мабодо оғир холатлар бўлиб қолса, икки томон биргаликда ишончли кишиларга маслахат солса, ана унда хақиқатда ажрашиш ўринли деб топилса, шунда хотиржам холда, яхшиликча ажрашиш керак.

Баъзи психологлар ижтимоий тармоқларда осонликча ажрашишни таклиф қиляпти: "Ўзингни ёмон ҳис қиляпсанми, меҳр-эътибор кўрмаяпсанми - ажраш!" деган маънода. Бу жуда нотўғри, бунга қарши туришимиз, бундай кишиларни тинглаш, уларга эргашишдан ўзимиз ва оиламизни сақлашимиз лозим...
@uzbeku


Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
- 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
- Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? - сўрадим ундан.
- Касал бўлмасликда, - жавоб қайтарди у.
- Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! - дедим хайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
- Ха, шундай, - деди.
- Унда менга бунинг сирини айтинг, мен хам амал қилай, - дедим.
- Бирор нарсани "Бисмиллах"сиз оғзингга сола кўрма, хатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса хам, - деди у. Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
- Аллох таоло хеч нарсани сабабсиз яратмади. Хар нарсанинг ортида унинг хикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз "Бисмиллах" деганимизда Аллох таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим "Бисмиллах"ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва "Алхамдулиллах" деб шукрона келтир. Шунда хеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
- Эшит, таом хақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
- Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, хам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг хам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
- Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллох сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, "Бисмиллах" эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.
Умар ибн Абу Салама розияллоху анхудан ривоят қилинади:
"Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам менга: "Эй бола! "Бисмиллах", дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!" дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман".
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти
@uzbeku


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Физика томондан исботланган:
Машаққатли йўл муваффақиятга олиб боради...
https://t.me/uzbeku


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллох сақласа бало йўқ, сақламаса даво йўқ...
https://t.me/uzbeku


Туркияликлар ёзда дала ховлига боради. Ёз бўйи "дача"да яшайди. Яшаш вақти инсонийлик эхтиёж, хожатхона керак. Ерга чуқур қазилган хожатхонадан фойдаланади. Ёзги таътил тугагач шахарга қайтишади.

Фақат қайтишдан олдин бир иш қилишади:
Хожатхона чуқурини тепасига молнинг жигарини осишади. Молнинг жигари қуртлайди. Қуртлар жигарни еб, бирма-бир хожатхонани чуқурига тушади. Кейин чуқурдаги ахлатларни ейди. Ахлат тугагач бир-бирини ейди. Шундай қилиб кейинги ёзгача чуқурни ичи топ тоза бўлиб қолади...
@uzbeku


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Отаси уришаётганда Онаси аралашмасин...
https://t.me/uzbeku


Бир куни каттароқ турк рахбар билан иш бўйича кўришдим.
Сендака кийинадиган ўзбек аёл бу ерда кам, уларнинг ёпиқ жойининг ўзи йўқ деган эди.
Ер ёрилса-ю ерга кириб кетгудек бўлар экан одам...
Хон Буви
@uzbeku


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хар бир мусулмон қилиш керак бўлган нарса...
https://t.me/uzbeku


Бироз эътиборсиз қолдирсанг, оддий иссиқ қахва совиб қолади-ю, севган инсонинг совиб қолмасмиди?!

Қахва жонсиз нарса бўла туриб, бироз ичмай қолдирсангиз, совиб қолади. Аёл кишининг эса жони, рухи бор.

Гохида аёл киши хаётда кўп нарсаларга чидаши мумкин. Бироқ унга нисбатан эътиборсизликка чидай олмайди.

Аёл киши пули бор, келишган инсонни ёқтиради дейишади. Аслида аёл киши пулдор, келишган бўлмаса хам уни қадрлайдиган, камситмайдиган, қизғонадиган, суянч бўла оладиган, зулм қилмайдиган, дардларига шерик бўлиб, сўзларини тинглайдиган, хўрламайдиган, ночор ҳолда қолдирмайдиган эркакни севади.

Аёл киши вазир бўлса хам эридан хадя олса, қувонади.

Бошида эри бор аёлларнинг бахтига кўз тегмасин!

Бошида эри бўлмаса-да иффатини сақлаб, фарзандларига хам ота, хам она бўлаётган аёлларга саломлар бўлсин!

Яратган Эгам жуфти халолларимизга биз билан қўша қаришларини насиб этсин, оила қуриш истагидаги аёлларга ўзлари кутгандан зиёда бахт берсин...
Нозимжон Ҳошимжон
@uzbeku


5-10 кундан кейин чиқадиган хабар:

Хавони кескин совуб кетиш ва катта қувватли постациялар авария холати келиб чиқмаслик учун электр энергиясида  узилишлари бўлмоқда!
Ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз...
@uzbeku


Дарахтга қўнган қарғаларга тош отдим, улар бир хавога кўтарилиб яна қўниб олишди. Хеч бири учиб кетмади, фақат жойини ўзгартирди холос…
😂😂😂
@uzbeku


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кесатишни чўққиси...
😂😂😂
https://t.me/uzbeku


АҚШнинг шимолий штати бўлмиш Аляскадаги Уткиагвик (собиқ Барроу) шахрида одатда 18 ноябрь куни қуёш ботиб шу билан 23 январь куни чиқади.
Шаҳар ахолиси 67 кун қуёшсиз хаётни бошдан кечирадилар. Бу қутб туни деб аталади. Шаҳар ахолисининг Д витаминга ва ёруғликка бўлган эхтиёжи ортиб кетади. Шунинг учун у ерда Д витамин савдоси ва чироқ билан даволаш анча оммалашган. Кўпчилик қутб туни мобайнида асабий кайфиятда бўлиб қолишади.  Қутб туни шахар ахолиси учун жиддий синов хисобланади.
Хозир шахарда қутб тунлари бошланди...
https://t.me/uzbeku


Биздан 6 карра бой Қозоғистонда автомобиль олди-сотдисини расмийлаштириш 13 карра арзон!

Келинг, узоққа бормайлик. Қозоғистонда автомобиль олди-сотдисини расмийлаштириш қандай ва қанчага тушади?

Биринчидан, бунинг учун нотариус ва "ГАИ"га бориш хам шарт эмас. Уйдан туриб ёки банкларнинг мобил иловаси орқали (kaspi.kz билан масалан) хам хизматдан фойдаланиш мумкин.

Иккинчидан, автомобиль рақамингиз ва техпаспортни уйингизга келтириб беришади ёки давлат хизматлари марказидан (ЦОН) бориб олишингиз мумкин.

Учинчидан ва бу энг асосийси, хизматлар учун тўлов Ўзбекистонга нисбатан солиштирганда сув текин:

Давлат рақами 2,8 АЕК (БҲМ);
Техпаспорт 1,25 АЭК;
Рўйхатдан ўтказиш 0,25 АЭК.

Жами 4,3 АЭК, бу 15 876 тенге, сўмда 411 минг сўм.

Яъни, автомобиль олди сотди битимини расмийлаштириш учун қўшнисидан 6 карра бой қозоқ қардошлар ўзбеклардан 13 карра камроқ пул тўлайди. Яна нотариус, ГАИ қилиб овора бўлмайди, навбатда турмайди, вақтини йўқотмайди, асаби ва соғлиғини кетказмайди.

Нимага бизда бу имконсиз? Қайсидир тўда оч қоладими? Ўртамчилар кўчада қоладими?

Балки шунинг учун хам камбағалдирмиз?

Балки турли ўйлаб топилган предлоглар билан таланмаётган мамлакатларда халқ бойроқ яшар...
@uzbeku


160 млн пулни еб юборган жиноятчи суд томонидан 16 млн сўм жаримага тортилибди. Сизлар "Одил суд йўқ" дейсизлар яна...
@uzbeku


Репост из: Энг Арзон
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу сафар хазил билан бошладик рекламани кўриб бахо беринг 😊

SuperWash 86 Turbo

Сифати, кўриниши, ишлаши аъло даражада.

Қуввати - 1800 W
Сув босими - 150 Bar

Кафолат борми?
Албатта бор.

Сервис центрчи?
Уям бор.

☎️ +99899 880-86-88

Расмий сахифаларимиз
👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube | Tik Tok | Изохлар | Манзил


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бразилиялик Роналдо ва Португалиялик Роналду бир-бирига қарши футбол ўйнагани кўрганмисиз...
https://t.me/uzbeku


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аптеканинг Антибиотик сохаси "мафия"ни қўлида...
https://t.me/uzbeku

Показано 20 последних публикаций.