O'zbekcha Telegram kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Dunyo va yurtimiz maydonidagi qisqa va muhim yangiliklar ulashuvchi kanal!
Reklama va murojaat uchun
@JONPOLAT6164

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дугоналар группасини кассаси экан.

Бир йиғилганда янги «Жентра»ни пули йиғилар экан)

Ният қилган барча дугоналарга шунақа кассалар ўйнашлик насиб қилсин.

Яхши ниятда дугоналар группасига юбориб қўямиз.


Энди Ўзбекистонда дарахт экканларга пул тўланади.

Ўзбекистонда дарахт эккан камбағал фуқароларга субсидия бериш йўлга қўйилади. Субсидия 2025-йил 1-июльдан бошлаб ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг бир баравари миқдорида — 375 минг сўмдан берилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энди Ўзбекистонда шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади.

Қонунчилик палатаси депутатлари жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДАҲШАТ

“Пулни мусор идишга қўй ва кетавер” – ИИБ ходимлари Регистонга борган сайёҳдан порани шу йўл билан олган😳

Регистонга борган кореялик сайёҳ тарихий жойга кириш учун билет қаерда сотилишини Ички ишлар ходимларидан сўраган. Улар сайёҳдан 50 минг сўм сўраб, пулни девор орқасида турган ишлатилмаётган чиқинди қутилари ичига қўйишни айтган.

Ҳозирда шу ишни қилган иккала ходим ҳам ишдан ҳайдалган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат #Тарқатинг
Энди республикамизнинг барча худудларида махсус автобуслар кўчаларда ҳаракатланиб жарима қайд қилади ва қарздор ҳайдовчиларни аниқлайди.

Ҳайдовчи танишларга юбориб қўямиз.


Чойни севувчилар узоқ умр кўришади, уларда эрта ўлим хавфи 13% га кам - олимлар.

Кўпгина афзалликларга эга чой таркибида калория йўқ, антиоксидантларга бой, энергия беради ва ташвишларни камайтиради.

Стрессни кучайтирадиган қаҳва ва энергетик ичимликлардан фарқли ўлароқ, чой ёқимли ва фойдалироқ. Мутахассислар қаҳва ва энергетикларни севувчиларга ўз соғлиғи учун чойни танлашни маслаҳат беришмоқда.

👁‍🗨
@ZAFAROBOD_UZ👇
https://t.me/zafarobod_uz


"Права" олмоқчимисиз? Йўл-йўриғи-ю нарх-навосини билиб олинг.

Батафсил инфографикада кўринг.


#ЯХШИ_ХАБАР
Камбағал оилалар аъзоларига 3 ярим миллионгача субсидия ажратилади

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади.

Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш, уй-жой қуриш ва реконструкция қилишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлардир.

👁‍🗨
@DUSTLIKBOZOR👇
https://t.me/dustlikbozor


Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 37 543 167 кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг 20 январь ҳолатига 37 576 214 кишини ташкил этган. Шундан:

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши


👁‍🗨 @ZAFAROBOD_UZ👇
https://t.me/zafarobod_uz


#ДИҚҚАТ
23–24-январ кунлари тунда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача совийди – "Ўзгидромет".

Ҳафта ўртасида республика бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси -2...-7 совуқ, кундузи -2 даража совуқ, шимолий ҳудудларда кечаси -8...-13 даражагача совуқ, кундузи 0...-5 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДИҚҚАТ

⚡️"Права" га имтиҳон топшириш нархлари ошгани айтилмоқда

Имтиҳон марказларида имтиҳон топшириш нархлари кўтарилибди.

- "Назарий имтиҳон" биринчиси 1млн сўм;
"Амалий имтиҳон". Биринчиси 1 млн. сўм;

-" Назарий имтиҳон" иккинчи мартта топширса. 1.2 млн.
"Амалий имтиҳон" 1.2 млн


#ДИҚҚАТ

❗️💸 Айни дамда амалдаги жарималар миқдорлари билан танишинг:

🔒 Тақилмаган камар: 187 500 сўм
🩺 Техник кўрик ёки биринчи ёрдам тўплами йўқлиги: 187 500 сўм
📜 Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000 сўм
📄 Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000 сўм
🚦 Қизил чироқда ўтиш: 750 000 сўм
🅿️ Ноқонуний парковка: 750 000 сўм
🇺🇿 Давлат рақамисиз ҳайдаш: 1 875 000 сўм
⚡️ Тезлик (+20 км/соат): 375 000 сўм
⚡️ Тезлик (+20-40 км/соат): 1 875 000 сўм
⚡️ Тезлик (40+ км/соат): 3 375 000 сўм
🚫 Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 750 000 сўм
🍺 Маст ҳолатда ҳайдаш: 9 375 000 сўм ва 3 йилгача ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
🎨 Рухсатсиз ранг бериш: 9 375 000 сўм


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мудофаа вазирлиги огоҳликка чақиради

Муддатли ҳарбий хизматга юбориш, контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларида амалга ошириладиган ҳар қандай ҳужжат ишлари мутлақо бепул.

Ушбу масалалар юзасидан ишингизни моддий маблағ эвазига ҳал қилиб беришни таклиф этишдими? Ундай кимсаларга ишонманг! Жиноятчиларга шерик бўлиб, келажагингизни барбод қилманг!


#Диққат

❗️Ўзбекистонда картошка нархи кескин ошиши мумкин

Чунки Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини тўхтатди

Қўшни республикада сабзавот нархи кескин ошиб кетди. Бу ўз-ўзидан қўшниларга таъсир қилиши мумкин


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Масжидга келганини пеш қилиб машинасини хоҳлаган жойга ташлаб кетадиганлар учун ибратли видео

Фақат ўзимизни ўйламайлик!


ТУҒИШГАНЛАРНИ ҚАДРЛАНГ!

Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда суянадиган қоя ҳам шулардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам шулардир. Уларни ҳурмат қилинг, қадрланг, йўқлаб туринг!

Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!


2025 йил баъзи йўналишлар учун тил сертификати талаб қилинади

2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.

Бу 2024 йил 25 майдаги "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги президент фармонида
келтириб ўтилган.

Бунда фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул қилишда ушбу фандан тест синови ўтказилмайди. Абитуриентлар белгиланган даражадаги сертификатни тақдим этиши лозим.

Масалан, хорижий тил ва адабиёти, Филология ва тилларни ўқитиш, Таржима назарияси ва амалиёти йўналишларида биринчи блок учун миллий ёки халқаро сертификати талаб қилинади.


Носиржон ТОШМАТОВ
БАҲС Масал

Газ ва “Свет” бир куни
Баҳслашиб қолдилар,
Синагани кучини
Аҳдлашиб олдилар.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Камбағалнинг кулбасин
Танлашди синов учун.
Ҳар не усул қўлласин,
Ҳар ким кўрсатсин кучин!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Баҳс шарти: галма-гал
Бормайдилар кулбага.
Кимни роса камбағал
Сўкса, ғолиб ўша-да!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Бир куни газ бормади,
Ўчоқ ёқди камбағал.
Чироғи порламади,
Ойга боқди камбағал.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Кунлар ўтди, ҳафталар,
Ойлар ўтди орадан.
Икков охир ҳафталаб
Бормагани-бормаган.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Камбағал сўкинмасмиш,
Ойга боқиб юрибди.
Ҳаттоки ўкинмасмиш,
Ҳатто кулиб турибди.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Бу ҳолдан икков ҳайрон,
Ҳасратларин тўкишди.
Камбағални беармон
Бўралатиб сўкишди.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Синов жойини янглиш
Танлашганин англашди.
Бошқатдан, қаср янглиғ
Иморатни танлашди.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Бир кун эмас, бир соат
Бормаганди ҳар икков,
Минг сўкиниш, минг лаънат,
Оғиздан чиқди олов!..
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Ким ютди, ким ютқазди,
Бу энди кўп муҳиммас.
“Свет”бой қувиб газни,
Тўхтамасмиш бир нафас.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Кулбадаги акамиз,
Дерсиз, қандай юрибди?..
Эшитишимча, ҳануз
Ойга боқиб турибди.

18.01.2025.


#Диққат
❗️Туркияга борганда ёки онлайн тилла сотиб олишда эхтиёт бўлинг Турк бозорларида қалбаки тилла сотилмоқда

Туркия бозорларида ҳақиқий олтиндан ажратиш қийин бўлган қалбаки олтин билан савдо қилувчи фирибгарлар пайдо бўлди.  
“Фирибгарлар заргарлик устахоналарига ўхшаш цехлар ташкил этиб, бозорга тақлид қилинган, паст сифатли ёки бутунлай сохта маҳсулотларни чиқармоқда. Одатда улар бу маҳсулотларни интернет орқали сотади”, деб таъкидлади BBC нашри.


Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун ижара тўлови электронлаштирилади

Ҳукумат қарори билан "Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, кўп квартирали уйларнинг ертўлалари жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга берилганда, ижара учун тўловлар ҳисоби “Менинг уйим” биллинг тизимида юритилади;

Кўп квартирали уйнинг ертўласини ижарага беришда уйдаги умумий мол-мулк ҳуқуқи ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шунингдек, бир неча маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.

Показано 20 последних публикаций.