Подшоҳ бозорга киришни пуллик қилиб қўйибди. Биров ғиринг деявермагач, тобора нархни ошириб бораверибди. Шоҳ ўз қавмининг адолатсизликка қарши бош кўтаришини дил-дилидан истаб, шу ишни қилибди. Аммо... Аммо қавмининг феъли яна ўзини кўрсатибди — нарх ҳар қанча оширилмасин, биров ғиринг демабди. Ахийри шохнинг жаҳли чиқиб, бозор дарвозаси олдига бир одамни қўйибди-да, кирганнинг ҳам пулини олишини, ҳам кетига битта тепишини буюрибди. Эҳтимол шу хўрликка, ҳақоратга чидаёлмас, дея ўйлабди.
Ахийри кунларининг бирида дарвоза олдида ғала-ғовур кўтарилибди. Подшоҳ «Хайрият-ей», дея қувониб, дарвоза томон шошибди. Қараса, не кўз билан кўриб, не қулоқ билан эшитсинки, одамлар кетга тепувчини кўпайтириб қўйишни талаб қилаётганмиш, акс ҳолда навбат чўзилиб кетаётганини айтишаётганмиш..."
👉 @UZBEKONA_LATIFA