Ҳамжиҳатлик
Эр уйига келмади. Хотин кечаси билан мижжа қоқмай чиқди. Тонг саҳар эрининг дўстига қўнғироқ қилди.
– Ваҳобжон акам келмадилар. Хабарингиз йўқми, қаёқда юрибдилар?
– Ташвиш қилманг, келин, – деди эрининг дўсти - Ваҳобжон бизникида ётиб қолди. Кечаси мажлис чўзилиб кетди...
Хотин эрининг иккинчи дўстига қўнғироқ қилди.
– Шунгаям бўғиласизми? – деди иккинчи дўст. – Кеча Чирчиққа борувдик. Хизматчилик-да! Ваҳобжон бизникида эди...
Хотин эрининг учинчи дўстига ҳам қўнғироқ қилди.
– Хавотир олманг, янгажон! – деди учинчи дўст. – Кеча десангиз, чет элдан меҳмонлар кеп қолса бўладими! Шуларни жойлаштиргунча тонготар бўлиб кетди. Ваҳобжон ака бизникида ётиб қолдилар...
Хотин фиғони фалакка чиқиб, дугонасига қўнғироқ илди:
– Эрим уйга уйга келмади. Учта ўртоғига қўнғироқ қилсам, уччаласиям эринг меникида ётиб қолди дейди!
Дугонанинг жаҳли чиқиб кетди:
– Э, Худо олсин, ёлғончиларни! Уччаласиям бекор айтибди! Эринг меникида эди!
©️ Ўткир Ҳошимов
@uzbekona_latifalar 👈