❇️ Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Хоразм вилоят Янгибозор тумани ҳудудий бўлинмаси ходимлари иштирокида Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг 20 январь 2025 йилдаги № 3 сонли буйруғи "Ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги қонун, қарор, фармонлар, Халқаро Конвенция талаблари, шаҳарсозлик нормалари қоидалари ва ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро Кенгаш йиғилиши қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шу йилнинг 28 феврал куни Янгибозор туманидаги Инсон ижтимоий хизматлар маркази биносида ногиронлиги бўлган шахслар манфаатини кўзлаб тўсиқсиз мухитини яратилганлиги тўғрисида мониторинг ўтказилди. Ушбу ўрганиш жараёнида бинонинг кириш қисмидаги пандуснинг бир тамонида тутқичи бор бўлиб иккинчи тамонида тутқичи йўқлиги аниқланди хамда шу ерда камчилиги айтиб ўтилди ва пандус ўлчамлари стандарт талабига мос эмаслиги аниқланди.