2025 йил 17 феврал куни Ўзбекистон ногиронлар жамияти Самарқанд вилояти Ургут туман бўлинмаси “САБР” Республика ижтимоий иқтисодий ривожланиш маркази томонидан Ургут туманида амалга оширилаётган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукумати ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ишлари ва ривожланиш вазирлиги (FCDO) томонидан молиялаштирилган “Инклюзив уфқлар: ҳамма учун таълим ва тадбиркорлик” лойиҳаси доирасида лойихада иштирок этаётган Ургут туманида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва оиласида ногиронлиги бор шахслар аьзолари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ургут шахри “Истиқлол” махалла фуқаролар йиғини раиси Умида Қудратова ,ушбу махалла хоким ёрдамчиси,ёшлар етакчиси ва хотин қизлар фаоли хам қатнашиб “Сабр” Республика ижтимоий иқтисодий ривожланиш маркази томонидан ташкил этилган ўқув жараёнлари ҳақида ва иштирокчиларнинг келгусидаги режалари ҳақида давра сухбати ўтказилди.