Онкология ва Медицина


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Илмий асосланган онкологияга оид
- маълумотлар,
- янгиликлар
- шахсий фикрлар
- instagram: https://instagram.com/dr.ravshan_oncologist?igshid=MmVlMjlkMTBhMg%3D%3D&utm_source=qr

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Маммография - бу сут безининг рентгенологик текшируви бўлиб, зичлашган ва шакли ўзгарган тўқимани ажратиб кўрсатади. Маммографияда шубхали бўлган тугундан биопсия олинади ва диагноз тасдиқланади. Маммографиянинг ўзи диагноз қўйишга етарли эмас! Одатда, ёшларда сут бези зич бўлганлиги учун маммографиянинг диагностик ахамияти пасайиб кетади, чунки зич тўқиманинг ичидан ўзгарган (шубхали) тугунни ажратиб кўрсата олмайди. Бундай холатда УЗД ёки МРТ қилинади.


🔴Кўкрак саратони ривожланиши учун хавф омиллари:
⁃ жинс (аёлларда касаллик эркакларникига қараганда кўп учрайди, эркакларда 1% ҳолларда учрайди)
⁃ ёш
⁃ атипик гиперплазия, in situ лобуляр карсинома
⁃ генлардаги мутациялар (BRCА1/2)
⁃ қонда эстрогеннинг юқори даражаси
⁃ оила аъзоларида саратон бщлиши (энг яқин қон қариндошларидан бири кўкрак, тухумдон саратони билан касалланган)
⁃ туғмаган аёллар
⁃ кеч биринчи ҳомиладорлик (30 ёшдан кейин)
⁃ эрта ҳайз кўриш (


👉 Кўкрак бези саратони ривожланиш хавфи юқори бўлган аёлларга (BRCA мутациясини ташувчилар, кўкрак қафасида нур терапияси ўтказилган бўлса, оилада кўкрак бези саратони, тухумдонлар саратони бўлган ҳолларда) ҳар йили 6 ойлик интервал билан маммография ва йиллик МРТдан ўтиш тавсия этилади. Агар кўкрак МРТ текширувини амалга ошириш мумкин бўлмаса, ултратовуш текширувини ўтказиш керак.
❗️Мунтазам текшириб, скринингдан ўтиб туриш, касалликни эрта аниқлаб, ҳаётни сақлаб қолиши мумкин.


Кўкрак бези саратони скрининги
Скрининг
- белгисиз касалликни фаол аниқлаш дегани.
Кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун сут безларининг маммографияси ва МРТ (касаллик хавфи юқори бўлган ҳолларда) текширувлари қўлланилади.
Маммография - бу кўкрак тўқималарининг паст дозали рентгенограммаси.
👨‍⚕️Сиз қанчалик тез-тез текширувдан ўтишингиз керак:
👉 Ўртача кўкрак бези саратони ривожланиш хавфи бўлган аёллар (оддий аҳоли) 40 ёшдан кейин йилига бир марта маммографиядан ўтадилар, 55 ёшдан бошлаб ҳар 2 йилда бир марта маммография қилиш мақсадга мувофиқ. Шубҳали маммография натижалари бўлса, кўкрак бези ултратовуши ёки МРТ текшируви ўтказилади.


Кўкрак бези саратони белгилари

Кўкрак бези саратони белгилари одамдан одамга фарқ қилиши мумкин ва баъзиларида ҳеч қандай аломат бўлмаслиги мумкин.

Қуйидагилар асосий белгилар бўлиб, улар пайдо бўлганда, шифокорга кўринишингиз керак:
◦ кўкрак ёки қўлтиқ остидаги шиш
◦ Кўкрак терисининг қалинлашиши ва шишиши
◦ Тери ичига тортилиши (чуқурлик).
◦ Сўрғичларнинг қизариши ёки яралар пайдо бўлиши
◦ Сўрғични тортишиб, шакли ўзгариши
◦ Сўрғичлардан қонли ажралмалар келиши
◦ Кўкрак ҳажми ва шаклини ўзгариши
◦ Кўкрак оғриғи


Ушбу аломатлар кўкрак бези саратони бўлмаган бошқа ҳолатларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ҳар қандай белгилар бўлса, шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.


4-афсона: Кўкрак саратони 40 ёшдан кейин пайдо бўлиши мумкин.
Хақиқат: Дарҳақиқат, ёш билан касалланиш хавфи ортади, аммо касаллик ёшроқ бўлиши ҳам мумкин. Қариндошлари ушбу патологияга дуч келганлар, айниқса, эҳтиёт бўлишлари керак.

5-афсона: Агар кўкрак саратони аниқланса, кўкракни олиб ташлаш керак.
Хақиқат: Ҳозирги вақтда кўп ҳолларда фақат ўсимта жойлашган қисмини олиб ташлаш орқали кўкракни сақлаб қолиш мумкин. Бу касаллик қайталаниш хавфини оширмайди.

6-афсона: Хавфли ўсма, албатта, кўкрак оғриғи билан бирга келади.
Хақиқат: Дастлабки босқичларда кўкрак бези саратони беморларни безовта қилмайди. Оғриқ синдроми охирги босқичларда пайдо бўлиши мумкин.


3-афсона: Дезодорантлар ва антиперспирантлар кўкрак саратони хавфини оширади.
Хақиқат: Тадқиқотларда ва бир неча йиллик кузатувларда дезодорантлар ва антиперспирантлардан фойдаланиш касаллик хавфини оширмаган.


2-афсона: Кўкрак бези саратони ирсий касалликдир.
Хақиқат: Кўкрак саратонида ирсий касалликлар улуши фақат 10% ни ташкил қилади. Қон қариндошлар орасида кўкрак бези саратони ташҳиси кам қўйилади, касаллик асосан бир бирига алоқаси бўлмаган инсонлар орасида учрайди. Беморларнинг 90% да касалликнинг ривожланишига олиб келадиган ҳужайралардаги мутациялар ҳаёт давомида салбий омиллар таъсирида содир бўлади.


1 -афсона: Агар кўкракда тугун топилса, бу сизда кўкрак саратони бор дегани.
Хақиқат: тугунлар кам ҳолларда кўкрак бези саратони бўлиб чиқади. Кўпинча бундай ҳосилалар яхши сифатли, хавфсиз бўлади. Бироқ, соғлиғингизга ҳеч нарса таҳдид солмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун сиз шифокорни кўришингиз ва бир қатор текширувлардан ўтишингиз керак.




Ассалом алекум хурматли обуначилар. Бу хафта энг кўп тарқалган сут бези саратони бўйича маълумотлар бериб борамиз.




Меъда ости бези саратонида Траметиниб ва Нинтеданиб дори воситаларининг комбинацияси иммунотерапия самарасини ошириши аниқланди.

Меъда ости бези саратони учун ҳозирги кунга қадар самарали даво чораси ишлаб чиқилмаган, иммунотерапия эса аксарият ҳолларда етарли натижа бермаган. Янги дорилар комбинацияси саратонни самарали даволаш учун илк қадамлар бўлиши мумкин, дейди Мюнхен университети олимлари.

Онкологияга оид янгиликлар: https://t.me/uzb_onkologiya


Баъзи беморлар онкологик касалликдан бир неча ой давомида қийналиб юрадилар, охири касаллик белгилари авж олгандан кейин шифокорга мурожаат қилинади. Бу ҳолатда беморда 50 см ли қорин бўшлиғида хосила, 15 литр суюқлик, ўпкаларга сув йиғилиши аниқланган, бемор ўзи нафас олишга қийналиб келган. Бир неча хаётий мухим амалиётлардан кейин хосила олиб ташланди, бемор ўз оиласи бағрига қайтди. Хосила тухумдон ва бачадондан чиққани аниқланди, тўлиқ даволаса бўладиган холат.

Онкологияга оид янгиликлар: https://t.me/uzb_onkologiya


Техас университети МД Андерсон саратон маркази тадқиқотчилари томонидан олиб борилган тадқиқот натижасига кўра, ТРАМЕТИНИБ дори воситаси сероз типидаги ТУХУМДОН САРАТОНИДА ҳозирги кундаги стандарт даволаш терапиясига нисбатан касалликнинг ривожланиши ёки ўлим хавфини 52% га камайтиради. Бу типдаги саратон эрта ёшда, кўпроқ охирги босқичларда аниқланади ва химиотерапия ва гормонал терапия билан даволанади. Лекин касаллик 70% ҳолатда қайта ривожланади. Траметиниб шундай ҳолатларда самарали танлов бўлиши мумкин.

Онкологияга оид янгиликлар: https://t.me/uzb_onkologiya


Triple negative кўкрак бези саратонида янги генетик мутация саратоннинг тарқалишига ёрдам бериши аниқланди. Бу CECR2 гени бўлиб, тажрибаларда уни фаолиятини тўхтатиш саратоннинг тарқалишини ва ўсиб кетишини ҳам тўхтатган.
Маълумот учун Triple negative кўкрак бези саратонига хозирги кунгача самарали даво чораси ишлаб чиқилмаган.

Онкологияга оид янгиликлар: https://t.me/uzb_onkologiya


👆Саратонга қарши ишлатилган иммун хужайралар таъсири (Саратоннинг тўлиқ тузалиши).

Келажакда онкологияга тўлиқ даво топиш инсон иммунитети ва саратон орасидаги муносабатни чуқурроқ тушуниш билангина амалга ошади.

Онкологияга оид янгиликлар: https://t.me/uzb_onkologiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Abu Hurayra (r.a.) dan rivoyat qilinadi: Payg'ambar (Muhammad s.a.v.) aytdi, Alloh har bir kasallikni uning davosi bilan Yerga tushirgan.
Manba: Sahih Buxoriy, 77 bob, 5678-hadis.
(Juma muborak bo'lsin)

Показано 20 последних публикаций.

455

подписчиков
Статистика канала