Сўнги пайтларда мендан кўпчилик таълим тўғрисида сўрашмоқда. Бир овоз билан ҳозир Ўзбекистонда олий таълим олиш керак эмас деб ўз фикримни билдирмоқдаман. Кўпчилик, нимага энди, зато ўқиган деб диплом беришадику дейишмоқда. Тўғри, фақат 4 йил умр ўтказганим учун диплом беришади, лекин 4 йил умр учун ўша нарса керакми? Мен ўз ташкилотимда ўзим раҳбарман. Ўзимдан ўзим дипломинг борми деб сўрайми? Ҳозирги кунда нима беради менга ўша олган қизил дипломим? Бир танишим, ўзизга ўзиз дипломиз қизил бўлгани учун 10% премия ёзинг дейишди. А, хоп, премия ҳам бердим ўзимга ўзим. Счётимга клиентлардан пул келмаса, қандай тўлаб бераман ўша премияни? Хуллос, бу мавзуда бесконечно тортишиш мумкин, лекин ҳақиқат ўзгармайди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда олий таълимга ўқиш керакмас. Вақти келиб, шахсий универларда ўқиш яхши бўлиб қолар, чунки ҳаёт тажрибасидан ўқувчиларга дарс бериш учун муваффақиятга эришган етук кадрлар дарс ўтишлари мумкин, лекин ҳозирда институтларда ҳаётга бирор ютуққа эришмаган ( ҳамма эмас албатта) кадрлар дарс беришмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг мотивациясини ўлдиришга катта куч ҳисобланади. Хуллас, мана бу видео ҳам менинг гапларимни бир овоздан тасдиқлайди.