Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОАВда Уйчи тумани

Уйчи тажрибаси

Бўстон маҳалласи аҳолисини даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш масаласида  маҳалла ҳудудидаги ёш мигрант тадбиркор  тажрибасидан фойдаланиб, ўрдакчиликни янада ривожлантириш, оммалаштириш режалаштирилмоқда.


@Press_Secretary_Uychi


Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги "қизил тоифа"га кирган Кесканёр маҳалласи еттилиги, туман Кенгаши депутатлари ҳамда фаоллари билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди. Мулоқот давомида келгусида амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

@Press_Secretary_Uychi


🔰 2024 йилда қанча енгил автомобиль импорт қилинган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 1,28 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 74,7 минг дона (электромобилларни қўшган ҳолда) енгил автомобиль импорт қилинган.

✅ Ўзбекистонга 2024 йилда энг кўп енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:

Хитой – 61 минг дона
Корея – 11,9 минг дона
АҚШ – 639 дона
Ҳиндистон – 577 дона
Япония – 168 дона
Бошқа давлатлар – 374 дона.


🔰 Кредит қарздорлиги тўланмаса, ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади

▫️Бугунги кунда кредит ташкилотлари томонидан кредит қарздорлигини ундиришга 187 кундан 612 кунгача муддат сарфланмоқда. Бу эса кредиторларнинг талабларини қондириш муддатлари чўзилиб кетишига сабаб бўлмоқда.

👉 Батафсил


#Президент_қарори

❗️Киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади


“Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-14-сон, 20.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, “Cyber university” давлат университети ташкил этилади.

✔️ Ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📕 Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

🗓 Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7332592


Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги "қизил тоифа"га кирган Иттифоқ маҳалласи еттилиги ҳамда фаоллари билан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича келгусида амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

@Press_Secretary_Uychi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОАВда Уйчи тумани

Уйчи тажрибаси - аҳоли бандлигида муҳим ўрин тутмоқда

@Press_Secretary_Uychi


Уйчи фарзанди, шогирдим Хуршидбек Лондондан Манчестерга Абдуқодир Ҳусановни қўллаб -қувватлагани борди.

Дилшодбек Нажмиддинов

@Press_Secretary_Uychi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔰 ҲМҚО ходимларини тасвирга тушириш ва тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинмоқда

▫️Фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақланиб қолмоқда. Олдинги таҳрирдан фарқли равишда бор нарсани ижтимоий тармоққа қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти.

Қонунда фақат ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва юз берган ҳолатни бузмаслик, шу мақсадда монтаж қилмаслик талаб этилмоқда.

@Press_Secretary_Uychi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

▫️Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

@Press_Secretary_Uychi


❗️Электрон сигареталар ва вейплар тақиқланмоқда

Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда.

Бундан ташқари, айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

@Press_Secretary_Uychi


🔰 «Прописка» тизими бекор қилинди 

▫️Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида фуқароларни яшаш ва туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни такомиллаштирувчи қонун қабул қилинди. 

Энди амалдаги прописка талаблари бекор қилиниб,«E-xabar berish» тизими жорий этилади. У орқали фуқароларни рўйхатга ва ҳисобга олиш электрон шаклда амалга оширилади. 

Фуқаролар рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 15 кундан 10 иш кунига қисқартирилади. Шунингдек, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилиб, 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошганлар жазодан озод этилади.

@Press_Secretary_Uychi


ОБОДЛИККА ҲИССА

Кунлар илиши билан юмушлар ҳам бошланади. Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Ғайрат МФЙда жойлашган “Ясситепа” қабристонини янада обод қилиш мақсадида 22-мактабнинг 11-“Д” синф ўқувчилари ташаббус қилиб, дарсдан сўнг ҳашар ташкил этишди.

@Press_Secretary_Uychi

Показано 13 последних публикаций.