❗️Қониқарсиз баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга кўра ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мос ҳолда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида умумтаълим муассасаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказилади.
Умумтаълим муассасаларининг V-IX синф ўқувчилари тегишли фанлардан босқичли назоратларни муваффақиятли топширганларидан сўнгина уларни кейинги синфга ўтказишга қарор қилинади.
Шунингдек, мактаб битирувчи ўқувчилари учун ҳам умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестатсиядан ўтиш мажбурий ҳисобланади. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.
Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестатсияга қўйиладилар.
Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестатсияси тўғрисида”ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестатсияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестатсиядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестатсиядан ўтиш ҳуқуқи берилади.
Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz