#қаро_кўзим
41-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Али отасининг олдига яқинлашаркан, хавотир биан сўради:
- Тинчликми, дада?
- Қайнонангни Гулининг олдига олиб киришганди. Мазаси қочиб қолиб, хушидан кетибди. Дўхтирлар югургилаб қолди. Зокир ҳам, ойинг ҳам кириб кетди. Ўзим қолдим.
Али шошиб, жонлантириш бўлими эшиги томон юрди.
- Бошқа одам кирита олмайман. Қайнонангиз яхши. Ухлаяпти. Ойингиз ва қайнотангиз ёнида. Кутиб туринг, улардан бири чиқса, сиз киришингиз мумкин. Ўзи улар ўтиргани учун ҳам гап эшитаман ўзи.
Али шалвираб яна отаси томон юрди.
💞 💞 💞
Тергов бўлими. Терговчи Жамолов ҳужжатлари бирма-бир кўряпти. Шу пайт эшик очилиб, бир ходим огоҳлантирди:
- Гувоҳлардан бири келибди. Ўзингиз гаплашасизми?
- Албатта. Ҳозир бораман, - деди Жамолов.
Ходим эшикни ёпди. Жамолов ўйга толди:
“Биргина чалғиш, икки сониялик чалғиш ҳайдовчининг ҳаёти барбод қилиши мумкин. Ҳайдовчи-ку, соғ. Анув икки бечора ўлим билан олишиб ётибди.Уҳ-ҳ-ҳ! Мансуров, айбдор бўлиб чиқмасангиз деб қўрқаман...”
У ўнидан туриб, гувоҳ билан гаплашиш учун хонасидан чиқиб кетди.
💞 💞 💞
Лазокат ва Зилола шалпайиб, чарчаб ўз уйларига кириб келди.
- Зилол, нарсаларимни йиғиштиришга ёрдамлашсанг, бугун ўзида кийимларимни ташлаб келардим, - деди Лазокат Зилолага қараб.
- Чарчамадингизми, опа? – норози бўлди Зилола. - Қаерга қўясиз? Шкаф йўқ-ку.
Лазокат ўйланиб қолди.
- Тўғри айтасан. Аввал подвалдаги тахланиб турган шкафимни олиб боришим керак экан.
Улар биргалашиб, ошхонага киришди. Ошхонада Зулайҳо опа Самира билан чой ичиб ўтирарди. Қизларига кўзи тушиши билан Зулайҳо опа тутақиб гапира бошлади:
- Қаерда юрибсанлар? Лазо, бир оғиз “Самирани мактабидан олинг”, деб қўймайсанми? Мен сени ишдан келишингда олиб келасан, деб ўтираверибман, ҳеч келавермади, борсам бир ўзи мактаб қоровулининг олдида ўтирибди.
Лазокатнинг эси чиқиб кетай деди:
- Вай ўлмасам, уй билан бўлиб қизим эсимга келмабди-ку. Зилол сенам эслатмабсан.
- Мен сизни ойимга айтиб қўйгансиз деб ўйладим, бемалол супир-сидир қилиб юрганингизга.
Зулайҳо опа Зилоланинг гапидан ҳайрон бўлди:
- Қанақа уй? Қанақа супир-сидир?
Лазокат онасининг гапини эшитмаганга олди:
- Зилол, битта сув қўйиб юбор асалим. Кофе ичайлик. Мияни жойига келтирайлик.
Зулайҳо опа унинг бу қилиғидан баттар тутақди:
- Ўв, мияси йўқ. Сенга савол бердим. Болани эсдан чиқариб, қаерда юрибсан? Қанақа уй?
- Ижарага уй топдим, ойи. Чиқиб кетаман.
- Нима? Қаёққа кетасан, бир ўзинг?
- Уйингиздаги минғир-минғирлар жонимга тегди, - деди Лазокат овозини баландлатиб.
- Уканг рухсат бермайди. Менам рухсат бермайман. Кимдан сўраб кетяпсан? Сенда она йўқми, ўзингга хон, ўзингга бекмисан?
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!
@usanboyeva