Уят бўлади...
"Инсон қаригани билан, унинг қалби ёш бўлиб қолаверади. Шундай экан, уни қари деб одамгарчиликдан чиқариб қўйиш асло адолатдан эмас". "Қароқчи чоллар" фильмидан.
Ниҳоят, пенсияга ҳам чиқдим. Ҳали ғайратим юқори, гурсуллатиб ишлайвераман, деб ўйладим.
- Пенсияни олиб қарилик гаштини сурмайсизми? Ёшларга ҳам йўл беринг-да. Энди ишлайверсангиз уят бўлади, - дейишди.
Саломатликни сақлаш керак. Эрталаб кўчада югура бошладим.
- Ҳай-ҳай, бас қилинг-е, бу нимаси? Енгил кийимда хотинларнинг кўз ўнгида чопқиллашга бало борми? Жинни бўлиб қолибди, деб ўйлашади. Югурманг, уят бўлади, - дейишди. Йўл четида қўйларни ўтлатаётган эдим.
- Қўй боққани сиздан бошқаси йўқми? Бу катта одамга уят бўлади.
Ниҳоят, орзуларим ушаладиган бўлди. Чет эл саёҳатига тайёргарлик кўра бошладим. - -Уйда невараларни ўйнатиб ўтирмайсизми? Саёҳатни ёшларга қўйиб беринг. Сизга уят бўлади.
Маҳаллада ҳашар бошланди. Бел боғлаб ишга киришдим.
- Тўхтанг, керак эмас. Ёшлар туриб сиз кетмон ушласангиз, уят бўлади.
Тўйда менга сўз бериб қолишди. Ҳазил шеърлар, латифалар айтишни бошладим. Шу онда ортимдан узуқ-юлуқ бир гапни эшитиб қолдим:
- Шу ёшда майнавозчилик қилганини кўрмайсизми? Уят деган нарса йўқ.
Таъзияга бориб қолдик. Бир йигитнинг ошнасига айтаётган гапи диққатимни тортди:
- Бояқиш ўттизга кирмай ўлиб кетди. Мана бу чоллар эса уялмай яшаб юришибди.
Ана шунақа гаплар.
Музаффар Исмоилов.
@usanboyeva