3-сектор раҳбари ва Пробация назоратидаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
"2025 йил Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 1-сон Қарор юзасидан тасдиқланган йўл хаританинг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида
туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари М.М.Кузиев томонидан
ёшлар ва
Пробатция ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан учрашув ўтказилиб, билдирилган барча таклиф ва мурожаатлар тингланди. Мурожжатлар шу ернинг ўзида ҳал этилди ва муддат талаб этувчи масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси туман ИИБ томонидан назоратга олинди.
Шу билан биргаликда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда
меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, шунингдек, Тадбир давомида ёшлар ўртасида
“Соғлом ҳаёт сари” шиори остида спортнинг
"Фудбол" ва
“Шахмат-шашка” тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди, ғолиб жамоалар туман ИИБ бошлиғининг эсталик совғалари билан тақдирланди.
👉@urgut_axborot 📝
Facebook 💻
Instagram
🎞
Youtube 🌍
urgut.uz