Учкўприк тумани ҳокимлиги


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий канали
Веб-сайт: https://uchkoprik.uz/
Facebook: @uchthax
Youtube: youtube.com/uchkopriktumanihokimligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев: "Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар – замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари"


8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги

Азиз онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Барчангизни нафосат ва гўзаллик байрами 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий табриклайман!

Ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келган. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва файзлидир.

Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этаман. Сизларга баҳорий хуш кайфият, оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш барчангизга насиб этсин!

Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли онахонлар, азиз опа-сингиллар!

Қодиржон Эркабоев,
Учкўприк тумани ҳокими


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича катта вазифалар белгилаб олинди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлатимиз раҳбари Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Илмий ишланмаларнинг 25 фоизини олима аёлларимиз яратаётгани жамиятда уларнинг ўрни мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент: "Аёллар соғлом бўлса – оила мустаҳкам бўлади, уларда маънавий муҳит, ишчанлик кайфияти юксалади, келажакка ишонч ортади"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Аёлларга гул ярашади!” – Байрамга кайфиятни кўтарувчи, мўъжаз видеоролик

Фарғоналик олимпиада ва жаҳон чемпионлари, эл суйган санъаткорлари, фаол аёл-қизлари иштирок этган видеоролик сизларга байрамона кайфият улашади.

Ушбу ролик Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят маданият бошқармаси ҳамда Vodiy1.uz сайти ҳамкорлигида суратга олинган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди


Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтади.


Гўзаллик ва нафосат тимсоли бўлган аёл-қизларимизга эҳтиром кўрсатиш эзгу қадриятларимиздан. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жойларда байрам тадбирлари давом этмоқда.

Навбатдаги байрам тадбири “Аҳмад клуб” спорт мажмуаси ташаббуси билан 2-сонли политехникумида ташкил этилди. Ушбу байрам тадбирида сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги масъуллари, фахрий спортчилар иштирок этди.

Байрам тадбири давомида “Аҳмад клуб” спорт мажмуаси ҳамда спортимиз маликаларига байрамона кайфият улашилиб, клубнинг фаол аъзолари ва чемпионларга эҳтиром кўрсатилди.

Ёш спортчиларнинг севимли масканига айланиб улгурган “Аҳмад клуб” спорт мажмуаси ҳар йили миллий терма жамоамиз учун муносиб кадрларни етказиб бермоқда. Клуб аъзолари кўплаб халқаро ва республика мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Тадбир давомида клубнинг бу каби муваффақиятлари яна бир бор эътироф этилиб, барча спортчи қизларга эсдалик совғалари тақдим қилинди.


Учкўприк тумани ҳокимлигида байрам шукуҳи

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман ҳокимлигида фаолият юритувчи азиз опа-сингилларимизга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Туман ҳокими Қодиржон Эркабоев бошчилигида ҳокимлик фаоллари уларни байрам билан самимий табриклашиб, гулдасталар ва эсдалик совғалари тақдим этишди.

Дилбар ва мунис аёлларимизга соғлик-саломатлик, бахт-саодат, оилавий хотиржамлик ва ҳамиша эл-юрт ардоғида бўлишларига тилак билдирилди.



Показано 13 последних публикаций.