Турк дунёсининг қутлуғ китоби
Маҳмуд Кошғарий томонидан 1074 йил 10 февралда (12 жумодул-охир 466 ҳ.) Бағдодда ёзиб тугалланган "Девони луғотит турк" (ديوان لغات الترك) асарининг бизгача етиб келган ягона нусхаси бугун Истанбулда, Millet Yazma Eser Kütüphanesi'да AE-4189 рақами билан сақланади.
Истанбулдага бу ягона нусха асарнинг Маҳмуд Кошғарий томонидан битилган асли бўлмай, 1266 йил Муҳаммад ибн Абу Бакр ас-Савий ад-Дамашқий томонидан кўчирилган нусхадир. Кошғарий томонидан битилган асл нусха эса, топилмаган.
Ўтган йили (китобнинг 950 йиллиги муносабати билан) Туркия ёзма асарлар бошқармаси томонидан "Девони луғотит турк"нинг икки жилдли янги нашри чиқарилган эди. Биринчи жилдда асарнинг қисқача мазмуни, Али Амирий томонидан топилиш (сотиб олиниш) ҳикояси, илм ҳамжамиятига маълум бўлиши ва асар бўйича қилинган нашрлар келтирилган бўлса, иккинчи жилд "Девон"нинг факсимилисидан иборатдир.
Бу ерда ушбу нашрнинг электрон нусхаси билан танишишингиз мумкин - Dîvânu Lugati’t-Türk.
👉Туркистон кутубхонаси👈