“Тошкент-АЭРО” ИБК тезкор тузилмалари 35 мингдан зиёд пиротехника воситалари ҳамда 15 дона “iPhone” телефонларининг ички ҳудуддаги ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Жорий йилнинг 25 декабрь куни “Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, А-373 йўлининг Тошкент-Олмалиқ ва Оҳангарон кесишмаси чорраҳасига “Фарғона-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, машинада хорижда ишлаб чиқарилган, “9D” ва “Британик” ёзувли жами 35 562 дона пиротехника воситалари ҳамда 15 дона “iPhone” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланиб, вақтинча сақловга олинди.
Ашёвий далил сифатида олинган мазкур пиротехника воситалари ҳамда смартфонларнинг дастлабки тахминий қиймати 160 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмокда.