“Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари 45 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
“Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Учтепа туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган шахснинг “Dong Feng Passenger car AEOLUS” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, унинг юкхонаси ва салон қисмидан 4 дона қоғоз қутида жами 45 минг 211 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинди.
Мазкур пиротехника воситаларининг тахминий қиймати дастлабки-ҳисоб китобларга кўра 35 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.