Toshkent Ovozi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


TOSHKENT OVOZI - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz!
📩 Xabar yuborish: @artikov_bot
Reklama uchun👉 @artikov_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат

❌ Ҳеч қачон смартфонингиз олдида ухламанг!


Негалиги ва бу қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида видеони охиригача кўриб билиб олишингиз мумкин!

Группаларга юбориб, барчани огоҳлантириб қўямиз.

@Toshkent_ovozi


#диққат #тарқатинг

ЧИҚИНДИНИ НОТЎҒРИ ЖОЙГА ТАШЛАГАНЛАРГА КАТТА ЖАРИМА!

Энди чиқиндиларни нотўғри жойга ташлаш қимматга тушади! Ҳукумат назоратни кучайтириб, оммавий рейдлар ўтказмоқда. Агар сиз қоидабузарлик қилсангиз, 3 750 000 сўмгача жаримага тортилишингиз мумкин!

Ҳурматли юртдошлар, табиатни асранг, қоидаларга риоя қилинг – акс ҳолда, бу жуда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин! ♻️

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚЎЙЛИҚДАГИ ҚОРА ЙЎЛАК

Қўйлиқдаги кўприк остидан Сергели томон ҳаракатланишда “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекати келади. Шу бекатдан бозорга ўтгунча учта катта йўлни кесиб ўтишингиз керак. Бу ерга на бирорта пиёдалар йўлни кесиб ўтиши учун белги, на “зебра” чизиқ тортилган. Йўловчилар жонини ҳовучлаб, ҳайдовчилар бақир-чақир қилиб, минг азобда ҳаракатланишади. Бозорга ҳаражат учун борган одамларга ҳамда аравакашларга қийиндан-қийин. Айнан мана шу жой бозорга ўтиш ва қайтиш учун энг мақбул йўлак. Аммо, бизга айтишларича, бу қора йўлак кўп автоҳалокатларга сабаб бўлаётган экан.

Тайёрлаган видеони кўринг ва ўзингиз сўзларимизга гувоҳ бўлинг.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан фельетонда кўтарилган муаммони жиддий ўрганиб, кўрилган тора-тадбир тўғрисида таҳририятга расмий жавоб беришини сўраб қоламиз.

@Toshkent_ovozi


Ўзбекистонда март ойининг қолган қисми одатдагидан иссиқроқ ўтиши кутилмоқда

Кейинги ҳафтада ҳарорат кўтарилиши мумкин ва шимолий ҳудудларда +30°C атрофидаги иссиқлик кузатилиши эҳтимоли бор.

Европадан Осиёга томон жуда катта млнлаб км квадрат майдон "қизиб" кетган.

Ҳиндистонда аллақачон мартнинг бош бўлишига қарамай, ҳарорат максимумлари +43 дан ошиб кетди. Бу жанубий Осиё учун энг эрта исиб кетиши мумкин деганидир.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тавба одамларга нима бўляпти?

Билса-билмаса ҳайп учун гапириб чиқиб, ваҳима уйғотиб, «узр» деб қўйяпти. Лайк учун оғзингга келганини гапираверсанг, у одам ишониб қолган бўлса, эртага бу узр сўраганингни кўрадими йўқми.

Маълумот олишда эҳтиёт бўлиш керак, мана шундай инсофсизларни деб маълумот ҳақиқатми, йўқми тушуниб бўлмай қоляпти. Огоҳ бўлинг!


@Toshkent_ovozi


Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида етакчилик қилмоқда

ИҚАир порталига кўра, айни пайтда ҳавода майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 77 мкг/м3 ни ташкил этмоқда. Ҳаво сифати «носоғлом» деб баҳоланган.

@Toshkent_ovozi


🇺🇿🇺🇦Ўзбекистонликларнинг буйракларини пуллаган украиналик аёл қўлга олинди

Полша полицияси инсон органлари савдоси билан шуғулланиб келган 35 ёшли украиналик аёлни қўлга олди.

Ҳозирда жиноятчи экстрадиция қилиниши учун суд қарори кутилмоқда.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Уй, машина сўряпти». Озода Нурсаидованинг ижодий гуруҳи клип вақтида ҳалокатга учраган қиз «шантаж» қилаётганини иддао қилмоқда.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Дахшат
⚡️Озода Нурсаидованинг клипига суратга тушиш жараёнида актриса ҳалокатга учради

2024-йил 7-ноябрь куни Сабрина Жабборова хонанда Озода Нурсаидованинг клипини суратга олиш жараёнида автомобиль (Гелик) томонидан уриб юборилган. Автомобиль рулида вояга етмаган бошқа бир актриса – Севинч Мавлонова бўлган.

Вояга етмаган актриса оператор ва режиссёр Шуҳрат Мавлоновнинг кўрсатмаси билан газ педалини босган, бироқ шу пайтда автомобиль бошқарувини йўқотган. Автомобиль ғилдираклари Сабринани икки марта босиб ўтган.

Ҳодиса оқибатида Сабринанинг чаноқ суяги синиб, цинган суяклари бачадон ва сийдик пуфагига зарар етказган.

Жабрланувчининг онаси Сабринанинг оёққа туришига ёрдам сўраганида, у фақат қуруқ ваъдалар ва таҳдидларни олган.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент вилояти, Янгийўл туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида кўп қаватли уйнинг пастки қисмидан мулкдор ўзбошимчалик билан ноқонуний эшик очганлиги аниқланди.

Ушбу ҳаракат бино конструкциясига жиддий зарар етказиб, унинг мустаҳкамлиги ва хавфсизлигига таҳдид солади.

@Toshkent_ovozi


❗️Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт 06:16 да зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Тошкент вилояти, Тошкент тумани. Магнитуда М=3,6.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Тошкент туманида 3 балл, 6 км.
Олмазор туманида 3 балл, 10 км.
Шайхонтохур туманида 2-3 балл, 15 км.
Учтепа туманида 2-3 балл, 16 км.
Чилонзор туманида 2-3 балл, 17 км.
Мирзо Улуғбек туманида 2-3 балл, 18 км.
Яккасарой туманида 2-3 балл, 18 км.
Миробод туманида 2 балл, 19 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 19 км.
Зангиота туманида 2 балл, 20 км.
Яшнабод туманида 2 балл, 22 км.
Сергели туманида 2 балл, 23 км.
Бектемир туманида 2 балл, 26 км.
Янги Ҳаёт туманида 2 балл, 27 км.
Қибрай туманида 2 балл, 27 км.


@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎊🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋🌸

🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃

🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!

Юбориб қўйинг..! 🌹


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитойлик тадбиркорларни Ўзбекистонга киришини ваҳима қилиб чиқадиганлар мана бу видеони кўриши керак

Бундай ваҳималарни товарига бирга бир нарх қўйиб оладиганлар қиляпди. Бутун дунёдагидек таннархга 20 % қўйиб сотилишини кўтаролмайди, 100% қўйиб сотишни истайди.

Аслида ичимизда халқни ҳисобига пул қилиб олай дейдиганлар. Огоҳ бўлинглар. Инвестиция киришига қарши турган бирор халқни косаси оқармаган шу пайтгача.

Ерни чет элликларга сотиш мумкин эмас, уни иложи йўқ, фақат ижарага берилади.


@Toshkent_ovozi


❗️Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар ташкил этилмоқда.

Қатнов 20, 25, 31 март, 1 апрель кунлари амалга оширилади.

Уларнинг жадвали қуйидагича:
778-сонли Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14;
777-сонли Бухоро — Тошкент йўналиши: Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08.


@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
195 минг қалбаки долларнинг муомалага киритилиши олди олинди

Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритилишининг олди олинди.

@Toshkent_ovozi


❗️Қишлоқ хўжалиги ерларини аукционда сотиш бўйича янги тартиб жорий қилинди!

Президент фармонига кўра, бугундан бошлаб аукцион жараёнлари янада енгиллаштирилди:

➖ Такрорий аукционлар ҳар куни ўтказилади – ер участкалари тезроқ савдога қўйилади;
➖ Аукционда 1 нафар иштирокчи қатнашса ҳам ўтказилган ҳисобланади – танлов кам бўлганда ҳам ер сотилиши таъминланади;
➖ Такрорий аукционда бошланғич нарх 10%га камайтирилади – ерни тезроқ сотиш имконияти ошади.

Бу ўзгаришлар фермерлар ва тадбиркорлар учун қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик қилишни осонлаштиришга қаратилган.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚨Бойсунда 8 яшар қиз ЙТҲ қурбони бўлди

ЙТҲ туманнинг Дарбанд маҳалласида юз берган. 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги ГАЗ-53 юк автомашинаси мактабдан чиқиб, йўлни кесиб қизни уриб юборган.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Қизалоқ оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

@Toshkent_ovozi


Бош вазир матбуот котиби Ўзбекистонда «хитойликлар кўпайиб кетаётгани» ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Бекзод Ҳидоятов Хитой қаторида Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, Малайзия каби мамлакатлардан ҳам кўплаб сармоядорлар кириб келаётгани, бу ривожланаётган давлат учун нормал жараён эканини қайд этиб, аҳолини провокаторларнинг турли манипуляцияларига берилмасликка чақирган.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда интерактив «Қичқирувчи фаввора» очилди.

Magic City боғида товуш баландлигига жавоб берадиган янги интерактив фаввора пайдо бўлди.

Қичқириқ ёки қарсаклар қанчалик баланд бўлса, сув оқимлари шунчалик юқорига кўтарилади.

@Toshkent_ovozi


#диққат

Овоз беришга оз вақт қолди!

10-март соат 23:59 дан бошлаб сараланган лойиҳалар учун овоз бериш жараёни старт олади. У 20-март соат 23:59 га қадар давом этади.

Ҳудудингиздаги муаммолар ечими учун фаол иштирок этинг ва ўзингизга маъқул лойиҳани қўллаб-қувватланг!

@Toshkent_ovozi

Показано 20 последних публикаций.