🇨🇭🇺🇿 Гулнора Каримова Швейцариянинг Lombard Odier банки орқали пул ювган бўлиши мумкин — Reuters
Швейцария прокуратураси банк ва унинг собиқ ходимларидан бирига қарши айбловлар илгари сурди. Кузатувчи ташкилот маълумотларига кўра, Lombard Odier'да очилган тўққизта банк ҳисобварағи орқали қоидаларни бузган ҳолда маблағлар ўтказилган. Бу пуллар Каримова иштирок этган жиноий ташкилотга алоқадор. Банк, ўз навбатида, барча айбловларни рад этиб, улар асоссиз эканлигини айтди.
Гулнора Каримова айни дамда Ўзбекистонда қамоқ жазосини ўтамоқда. У ўғирлик, товламачилик ва бир қанча мамлакатларда, шу жумладан Швейцарияда фаолият юритган жиноий тармоқ яратишда айбланмоқда.