“ДВОРНИК” МУАЛЛИФИНИ БИЛАСИЗМИ?”
АҚШнинг Алабама штатининг Грин шаҳрида туғилган, кейинчалик Бирмингемда яшаган Мэри Андерсон хоним 1902 йилнинг қиш кунларидан бирида Нью-Йорк шаҳрига келади. Аёл қор гупиллаб ёғиб, совуқ суяк-суякдан ўтиб кетадиган ҳавода шаҳар трамвайига чиқади. Кун совуқ бўлишига қарамай трамвай ҳайдовчиси олд ойнанинг бир тавақасини очиб қўйган эди – чунки шундай қилмаса қорда йўлни кўраолмасди. Мэри шу воқеадан сўнг бу муаммони ҳал қилиш устида жиддий ўйлай бошлайди ва дунёда биринчи бўлиб автомашина ичидан бошқариладиган автомобиль ойнасини тозалайдиган (“дворник”) қурилмани ихтиро қилиб, 1903 йил унга патент олади. Жаҳон автомобилсозлик саноатида биринчи бўлиб Андерсон хоним ихтиросини стандарт қурилма сифатида Cadillac компанияси ишлаб чиқаришга жорий этади. Милиардлаб ҳайдовчиларнинг оғирини енгил қилган бу ихтиро муаллифи 1953 йилда вафот этган бўлсада – аммо унинг кашфиёти ҳамон одамлар хизматида.